** Аъувзу биллаҳи минаш шайтонир рожийм **
PDF Bos ePochta
Yakshanba, 06 Iyun 2010 04:22

Баёнот

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Аллоҳга ҳамду санолар, севимли пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавоту саломлар бўлсин!

Сўнг ...

Ҳурматли www.hikmatnuri.com веб саҳифаси ўқувчилари!

2010 йилнинг 29 майидан бошлаб саҳифамизга бад нийятли сионист ташкилотларнинг бирига мансуб бўлган ва адолат тантанасини кўришга таҳҳаммули бўлмаган ҳакерлар гуруҳи тарафидан сибер ҳужумлар уюштирилди. Қўлимиздан келганича мудофаа қилишга ҳаракат қилсакда, лекин улар вақтинча бўлсада, саҳифамизни ёйиндан қолдиришга муваффақ бўлдилар.

Аллоҳга беадад ҳамду санолар бўлсинки, Унинг берган мадади билан талайгина дўстларимизнинг олиб борган ишлари ўз самарасини берди ва саҳифамиз кеча 2010 йилнинг 5 июнида яна қайта ўзининг нашрига бошлади.

Аввалида сибер ҳужумлардан қайғуга ботган бўлсакда, ҳужум уюштирганларнинг IP рақамлари ва уларнинг маркази қаерда эканини ўрганганимиздан сўнгра севиндик. Чунки, бизнинг олиб бораётган камтарона ишларимиз биз тасаввур қилмайдиган даражада динимизнинг душманларини ларзага солибди. Шиддат ва зўравонликка асосланмаган, балки, илмий–маърифий йўллар асосида ҳаракат қилаётган саҳифамизга бунчалар «эътибор берилгани», очиғи, таҳририятимизни яна ҳам руҳлантириб юборди.

Таҳририят олдига қўйган мақсадлар уфқи очилди!

Эй саҳифамиз душманлари, биз Аллоҳнинг мадади билан яна қайта келмоқдамиз!

Сизлар қилган зулм устидаги пардаларни Ислом қуёши билан ёритиш учун келмоқдамиз!

Башариятни зўравонлик ҳукмрон бўлган дунёдан Ислом адолатига, бандаларга сиғинишдан Аллоҳнинг ибодатига, жаҳолат қоронғуликларидаги бидъатлардан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатига чорлаш учун келмоқдамиз!

Сизлар ўзларингиз каби яқинда ўлиб, чирийдиган инсонлар истаги учун яшайдиган муғомбир, ялтоқчи, моддий манфаат овчиси ва қўрқоқ эканингизни жуда яхши биламиз!

Биз интернет майдонига Аллоҳнинг оятлари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари, муҳтарам тобиинлар ва Ислом Умматининг забардаст олимлари – салаф солиҳнинг фикрлари ва йўриқлари билан келмоқдамиз! Бизнинг бу саҳифамизни балки бутунлай ёпиб ташларсиз ва бу билан кўнглингиз шод бўлар!

Сиз бизга қарши курашишни билмайсиз ва жанг майдонида кўрилган «ғалабангиз» билан балки қувонарсиз! Лекин сиз бир нарсани унутаяпсиз! Биз www.hikmatnuri.comни кўпсонли ўқувчилар ўқиши нийятида эмас, балки, Аллоҳ қабул қилиши, бизга жаннатини бериши ҳамда жаннатда бу дунёда севганимиз ва суннатлари учун қалбимиз ва саҳифамизни очганимиз –  Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга қилиши тилагида очганмиз ва бақадри ҳол шу йўлда давом этаяпмиз! www.hikmatnuri.comга қарши мусулмонлар ичида ҳам чақириқлар қилаётган одамлар бўлиши мумкин! Бу нарсадан биз ҳеч қачон қўрқмадик ва руҳан чўкмадик. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлидан, одамлар маломатидан қўрқадиган инсонлар юра олмайдилар!! Шунинг учун ҳам саҳобалар: «Аллоҳ йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмаслик учун» Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга байъат қилдилар!

Аллоҳим, бизга инсонлар қалбига олиб борадиган даъват йўлларини кўрсат!

Аллоҳим, Ер юзида яшаётган халқларни Ўз йўлингга ҳидоят қил!

Аллоҳим, www.hikmatnuri.com ни душманлар ҳужумидан, мунофиқлар ҳасадидан ва золимлар зулмидан Ўзинг асра! Сен дуоларни қабул қилгувчи ва тилакларни амалга оширгувчи ягона Зотсан!

Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи, саҳобалари ва Қиёматгача давом этадиган издошларига салавоту саломлар йўлласин.

 

                                                               www.hikmatnuri.com таҳририяти

 

 
« BoshiOldingi12345678910KeyingiOxiri »

Sahifa 5 > 96