|
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг зиммамиздаги ҳақлари (2)
Хатиб: Шайх Иброҳим ибн Муҳаммад Ҳақийл
Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий
Асл сарлавҳа: حقوق النبي صلى الله عليه وسلم علينا
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Биринчи хутба
Бизга энг охирги пайғамбарни юборган ва Унга энг афзал Китобини нозил қилиб, энг яхши шариатини машруъ қилган, бизга ўз марҳамати ва неъмати билан энг қулай ибодатларни таклиф қилган, барча нарсани билгувчи Алийм ва Ҳакийм бўлган Аллоҳга Роббимиз суйгани ва рози бўлганидек кўп, пок ва баракали ҳамду санолар айтаман. Мен: «Шериксиз ягона ҳамда:
﴿يَصْطَفِي مِنَ المَلَائِكَةِ رُسُلًا وَمِنَ النَّاسِ إِنَّ اللهَ سَمِيعٌ بَصِيرٌ * يَعْلَمُ مَا بَيْنَ أَيْدِيهِمْ وَمَا خَلْفَهُمْ وَإِلَى اللهِ تُرْجَعُ الأُمُورُ﴾
«Аллоҳ фаришталардан ҳам элчилар танлар, инсонлардан ҳам. Дарҳақиқат Аллоҳ эшитгувчи, кўргувчидир. У зот уларнинг олдиларидаги ва ортларидаги нарсаларни билур. Ва (барча) ишлар ёлғиз Унгагина қайтарилажак» (Ҳаж: 75, 76)» эканига, ҳамда: «Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Аллоҳнинг бандаси ва расули бўлиб, Аллоҳ Уни ҳидоят, ҳақ дин билан барча динлар устига мушриклар ёқтирмасалар ҳам ғолиб бўлиши учун юборган экани ва Аллоҳ бу дин билан қулфланган қалбларни, эшитмас қулоқларни ва сўқир кўзларни очган» эканига гувоҳлик бераман. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга, Унга иймон келтирган, ёрдам берган, суйган, зарурат туғилганида ўзларининг имконларида бўлган жонлари ва ўзларига севимли бўлган барча нарсаларини фидо этишга тайёр турган оиласи ва саҳобалари ҳамда уларга Қиёмат кунигача яхшилик билан эргашган барча издошларига салавот, салом ва баракотлар ёғдирсин.
Сўнг ...
Ҳой одамлар, сизларга ва ўзимга Аллоҳдан тақво қилишни тавсия этаман. Бас, Аллоҳдан тақво қилингизки, У, амалларингизни ислоҳ айлаб, душманларингизнинг устингиздан ҳукм юритишларидан асрасин!
﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا إِنْ تَنْصُرُوا اللهَ يَنْصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُمْ﴾
«Эй мўминлар, агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар (яъни Унинг йўлида жиҳод қилсангизлар), У зот ҳам сизларга ёрдам берур ва жанг майдонида қадамларингизни собит-барқарор қилур» (Муҳаммад: 7).
Ҳой одамлар! Пайғамбарларнинг инсонлар зиммасида катта ва кўп ҳақлари бордир. Чунки пайғамбарлар Аллоҳни таниган, Аллоҳ сари чорлаган буюк ҳидоятдир. Одамзоднинг биронтасига ёзилган бахт–саодат бўлса, пайғамбарлар бунинг сабабчисидир. Чунки улар Аллоҳ йўлига хуфёна ёки ошкора чақириб, бандаларга кечаю кундуз насиҳат қилдилар: (жаҳаннамдан) огоҳлантирдилар, (жаннатдан) башорат бердилар, (жаннат неъматларига) рағбатлантирдилар, (жаҳаннам қийноқларидан) қўрқитдилар, мутакаббирларнинг кибри, ўжарларнинг ўжарлиги, масхараловчиларнинг истеҳзолари, мушрик ва мунофиқларнинг озорларига матонат кўрсатиб сабр қилдилар. Ер юзида инсониятга улар каби насиҳатгўй йўқ эди. Улар – Аллоҳ бандаларига улар сабабли раҳм қиладиган раҳмат бўлиб, улар билан бандаларни қоронғуликлардан ёруғликка, хорликдан азизликка, мангу бахтиқароликдан абадий бахт–саодатга чиқарди:
﴿وَمَا أَرْسَلْنَاكَ إِلَّا رَحْمَةً لِلْعَالَمِينَ﴾
«Биз Сизни бутун оламларга раҳмат қилиб юбордик» (Анбиё: 107).
Пайғамбарларни Аллоҳ йўлида севиш, уларга издош бўлиш, ёрдам этиш, улуғлаш, обрўларини ҳимоя қилиш, мақомларини мудофаа этиш ва фазилатларига эътироф этиш инсоният зиммасидаги бурчдир. Чунки улар Аллоҳнинг пок қуллари, сара – танланган бандалари бўлиб, уларга иймон келтириш фарздир. Уларнинг биронтасига кофир бўлиш, барчасига кофир бўлиш, демакдир. Ҳолбуки, уларни юборган Аллоҳ ҳам ягона, Аллоҳга сиғинишни ифодалаган динлари ҳам биттадир:
﴿وَلَقَدْ بَعَثْنَا فِي كُلِّ أُمَّةٍ رَسُولًا أَنِ اُعْبُدُوا اللهَ وَاجْتَنِبُوا الطَّاغُوتَ﴾
«Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва шайтондан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз» (Наҳл: 36);
﴿وَمَا أَرْسَلْنَا مِنْ قَبْلِكَ مِنْ رَسُولٍ إِلَّا نُوحِي إِلَيْهِ أَنَّهُ لا إِلَهَ إِلاّ أَنَا فَاعْبُدُونِ﴾
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Биз сиздан илгари юборган ҳар бир пайғамбарга ҳам: «Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Менгина бордирман, бас Менгагина ибодат қилинглар», деб ваҳий юборгандирмиз» (Анбиё: 25).
Пайғамбарлар олиб келган ваҳийнинг баъзисига ишонмай кофир бўлганлар уларнинг издошлари эмасдир. Масалан, яҳудийлар Мусо алайҳиссалом олиб келган диннинг баъзисига иймон келтирмай, насоролар эса Ийсо алайҳиссалом олиб келган диннинг баъзисига иймон келтирмай кофир бўлдилар. Аллоҳ таоло уларни шу сабабли мазаммат қилди ва ўзларини Мусо ва Ийсо алайҳимассолату вассаломларга нисбатласаларда, кофир дея атади:
﴿إِنَّ الَّذِينَ يَكْفُرُونَ بِاللهِ وَرُسُلِهِ وَيُرِيدُونَ أَنْ يُفَرِّقُوا بَيْنَ اللهِ وَرُسُلِهِ وَيَقُولُونَ نُؤْمِنُ بِبَعْضٍ وَنَكْفُرُ بِبَعْضٍ وَيُرِيدُونَ أَنْ يَتَّخِذُوا بَيْنَ ذَلِكَ سَبِيلًا * أُولَئِكَ هُمُ الكَافِرُونَ حَقًّا وَأَعْتَدْنَا لِلْكَافِرِينَ عَذَابًا مُهِينًا﴾
«Албатта, Аллоҳ ва пайғамбарига ишонмайдиган, Аллоҳ билан пайғамбарларининг ораларини ажратишни истайдиган (яъни Аллоҳга ишониб, пайғамбарларини инкор қиладиган) ва «айрим пайғамбарларга ишонамиз, айримларига ишонмаймиз», дейдиган ҳамда ора йўлни тутишни истайдиган кимсалар — ана ўшалар ҳақиқий кофирдирлар. Бундай, кофирлар учун хор қилгувчи азобни тайёрлаб қўйганмиз» (Нисо: 150, 151).
Пайғамбарларнинг издошлари эса, уларга иймон келтирган, уларнинг динларини қабул қилган, шариатларига амал қилган, ҳукмлар ичидан ўзлари хоҳлаган ҳукмларни танламаган, хоҳламаган ҳукмларни эса инкор этмаган ва:
﴿لا نُفَرِّقُ بَيْنَ أَحَدٍ مِنْ رُسُلِهِ﴾
«Унинг пайғамбарларидан бирон кишини ажратиб қўймаймиз» (Бақара: 185);
﴿لا نُفَرِّقُ بَيْنَ أَحَدٍ مِنْهُمْ وَنَحْنُ لَهُ مُسْلِمُونَ﴾
«У пайғамбарлардан бирортасини ажратиб қўймаймиз. Ва биз Унинг ўзигагина бўйинсунгувчилармиз» (Оли Имрон: 84)– дейдилар. Аллоҳ уларга келтирган иймонлари ва пайғамбарларига эргашганлари учун мақтовлар айтди ва:
﴿وَالَّذِينَ آَمَنُوا بِاللهِ وَرُسُلِهِ وَلَمْ يُفَرِّقُوا بَيْنَ أَحَدٍ مِنْهُمْ أُولَئِكَ سَوْفَ يُؤْتِيهِمْ أُجُورَهُمْ وَكَانَ اللهُ غَفُورًا رَحِيمًا﴾
«Аллоҳ ва пайғамбарларига иймон келтирган ҳамда улардан биронтасини ажратиб қўймаган зотларга эса яқинда (Аллоҳ) муносиб мукофотларини ато этажак. Аллоҳ мағфиратли, меҳрибон бўлган зотдир»– деди (Нисо: 152).
Ҳозирги кунда Ер юзида мусулмонлардан бошқа Одам алайҳиссаломдан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламгача ўтган барча пайғамбарларга иймон келтирган халқлар йўқдир. Ер юзининг бошқа халқлари эса, динлари ва мазҳаблари фарқли бўлишига қарамай, барча расул ва набийларга кофирдирлар. У халқларнинг кўплиги ёки қудратли бўлишлари ҳақ эканликларни кўрсатмайди:
﴿وَإِنْ تُطِعْ أَكْثَرَ مَنْ فِي الأَرْضِ يُضِلُّوكَ عَنْ سَبِيلِ الله﴾
«Ер юзидаги кимсаларнинг жуда кўпларига итоат қиладиган бўлсангиз, сизни Аллоҳнинг йўлидан оздирурлар» (Анъом: 116).
Тарих давомида пайғамбарларга эргашган кимсалар, одамларнинг кучсизлари ва бечоралари бўлган. Бинобарин, Рим императори Ҳирақл (Геракл) Абу Суфёнга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақида берган саволларининг бирида: «Унга одамларнинг боёнлари эргашаяптими ёки бечораларими?» деганида Абу Суфённинг: «Бечоралари»– деган жавобини олгач: «Улар – пайғамбарларнинг издошларидир»– деган эди. Бугунги кундаги мусулмонлар барча пайғамбарларга пайғамбарларни рад этган, уларга ва улар олиб келган таълимотларга кофир бўлган халқларга қараганда ҳақдорроқдир.
Ҳозирги кунда бирон бир пайғамбарнинг обрўси тўкилса ёки унинг устидан кофирлар ёхуд мунофиқлар истеҳзо қилса, пайғамбарлар издоши бўлган мусулмонларнинг у пайғамбарнинг ёрдами учун чопишлари, унинг обрўсини ҳимоя этишлари, у ҳақида айтилган ёмон гапларга раддия беришлари, у гапларни айтган одамларни эса қаттиқ жазолашлари керак. Чунки бундай қилиш иймоннинг матлаби ва уларнинг диний вазифаларидир. Пайғамбарларнинг барчасига ёрдам бериш, бугунги кунда мусулмонлардан бошқа халқлардан кутилмайди. Шундай экан, энг афзал инсон, пайғамбарларнинг охиргиси, Одам алайҳиссалом зурриётларининг саййиди бўлган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга қарши масхаралаш ва туҳматни акс эттирган ҳажвий сурат ва камситувчи ёлғон мақолалар ғарблик мулҳид ёзувчи ва рассомлар тарафидан қаламга олинса, қандай жим туриш мумкин?! Ахир биз Аллоҳ таолонинг ушбу:
﴿فَالَّذِينَ آَمَنُوا بِهِ وَعَزَّرُوهُ وَنَصَرُوهُ وَاتَّبَعُوا النُّورَ الَّذِي أُنْزِلَ مَعَهُ أُولَئِكَ هُمُ المُفْلِحُونَ﴾
«Бас, унга иймон келтирган, уни улуғлаб, унга ёрдам қилган ҳамда унинг (келиши) билан нозил қилинган нурга (яъни Қуръонга) эргашган зотлар — ана ўшаларгина нажот топгувчилардир» (Аъроф: 157) оятини ўқир эканмиз, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг зиммамизда қанчалар ҳаққи борлигини била туриб қандай қўл қовуштириб туришимиз мумкин?! Ҳолбуки, Аллоҳ таоло бу оятда (жаҳаннам азобидан қутилишнинг) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ёрдам беришда эканини айтмоқда. Демак, ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ёрдам бермас экан, у – нажот топганлардан эмасдир. Агар Аллоҳ таолонинг:
﴿إِنَّ الَّذِينَ آَمَنُوا وَهَاجَرُوا وَجَاهَدُوا بِأَمْوَالِهِمْ وَأَنْفُسِهِمْ فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَالَّذِينَ آَوَوْا وَنَصَرُوا أُولَئِكَ بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاءُ بَعْضٍ وَالَّذِينَ آَمَنُوا وَلَمْ يُهَاجِرُوا مَا لَكُمْ مِنْ وَلَايَتِهِمْ مِنْ شَيْءٍ حَتَّى يُهَاجِرُوا وَإِنِ اسْتَنْصَرُوكُمْ فِي الدِّينِ فَعَلَيْكُمُ النَّصْرُ إِلَّا عَلَى قَوْمٍ بَيْنَكُمْ وَبَيْنَهُمْ مِيثَاقٌ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ بَصِيرٌ﴾
«Албатта, иймон келтирган, ҳижрат қилган ва молу жонлари билан Аллоҳ йўлида курашган зотлар ва (Маккадан ҳижрат қилиб келган муҳожирларга) уй-жой бериб, ёрдам қилган зотлар — ана ўшалар, бир-бирларига дўстдирлар. (Яъни, тириклари бир-бирига ҳамкор, ўрталарида ўлим бўлса, бир-бирларига меросхўрдирлар). Иймон келтирган, аммо ҳижрат қилмаган (яъни ҳали-ҳануз Маккада яшаб турган) кишилар эса то ҳижрат қилмагунларича сизлар уларга дўстлик қила олмайсизлар (яъни, бир-бирларингизга ҳамкор, меросхўр бўла олмайсизлар). Агар улар дин йўлида сизлардан ёрдам сўрасалар, ёрдам қилиш зиммангиздадир. Магар уларга, ўрталарингизда (урушмаслик ҳақида) аҳд-паймон бўлган қавмга зарар етказиш билан ёрдам қилмайсизлар. Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўргувчидир»– деб айтган ояти (Анфол: 72) ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Биродарингизга золим бўлса ҳам, мазлум бўлса ҳам ёрдам беринг!» ҳадиси билан мўъминларга ёрдам бериш фарз бўлар экан, мўъминларнинг энг афзали бўлган, Аллоҳ бизни У сабабли иймонга ҳидоят қилиб, зулматлардан ёруғликка олиб чиққан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга қандай ёрдам бермайлик?!
Мусулмонлар узоқ тарихлари давомида шундай қилдилар: тирик бўлган пайтида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга жонлари ва молларини фидо қилиб, вафот этганидан сўнгра шарафини ҳимоя қилдилар. Бунинг тарихий мисоллари сон–саноқсиздир.
Мана, Алий разияллоҳу анҳу ҳижрат кечасида мушриклар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қарши суиқасд уюштирганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кўрпасига ўраниб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётини сақлаш учун жонини хатарга қўйди.
Бадр жангида ансорлардан икки йигит Абу Жаҳлдан интиқом олиш пайига тушди. Чунки, Абу Жаҳл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳақорат қилар ва озор берар эди. Улардан бири Абдрраҳмон ибн Авф разияллоҳу анҳуга: «Амаки, Абу Жаҳлни танийсизми?»– деди. Абдурраҳмон ибн Авф разияллоҳу анҳу: «Ҳа, жиян, танийман. Унда нима ишинг бор?»– деди. – Эшитишимга қараганда, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳақорат қилибди! Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, агар уни кўриб қолсам ё уни ўлдираман ёки у мени ўлдиради!!,– деди. Абдурраҳмон ибн Авф разияллоҳу анҳу: «Мен бундан ҳайратга тушдим ва кўп вақт ўтмай одамлар орасида юрган Абу Жаҳлга кўзим тушди. Ҳалиги йигитларга: «Сиз қидирган одам анави!»– дедим. Икковлон Абу Жаҳлга бирдан ҳужум қилиб, уни қилич билан чопиб ташладилар» (Имом Бухорий 2908).
Уҳуд жангида мусулмонлар мағлубиятга учрай бошладилар. Уларни мушриклар қамал қилиб олди. Ансорлардан Абу Дужона разияллоҳу анҳу орқасини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қалқон қилиб, отилган найза ва ёйлардан мудофаа қилди. Унинг орқаси жаҳҳаннамга ҳаром бўлди!
Зайд ибн Дассиннаҳ разияллоҳу анҳуни мушриклар асир қилиб, қатл этиш учун ҳарамдан ташқарига олиб чиқдилар. Уни қатл учун олиб келинганида Абу Суфён: «Аллоҳга қасам ичиб айтаманки, эй Зайд, сен оиланг қучоғида бўлиб, ўрнингга Муҳаммаднинг калласини кесишимизни хоҳлайсанми?»– деб савол берди. Бунга жавобан Зайд разияллоҳу анҳу: «Аллоҳга қасамки, мен оилам қучоғида бўлиб, ҳозирги турган жойида Муҳаммаднинг оёғига тикон киришини хоҳламайман!»– деди. Буни эшитган Абу Суфён: «Мен одамлар ичида Муҳаммад дўстларининг Муҳаммадга бўлган муҳаббатидек бировни севган бирон кишини кўрмадим!»– деди.
Аъмо саҳоблардан бири Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳимоя қилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни айблаб, ҳақорат қилган хотинини ўлдирди. Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир кишининг хотини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳақорат қилар ва айблар ва у одам хотинини бундан қайтарар, бироқ, хотини қайтмай яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳақорат қилишда давом этарди. Эр қиличга ўхшаган, бироқ қиличдан кўра кичикроқ бўлган уруш қуролини олиб, хотинининг қорнига суқди ва унга таяниб хотинни ўлдирди. Ўша пайтда болалардан бири онасининг оёқ томонига ўтиб, ундан оққан қонга беланди. Тонг отгач бунинг хабари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга етказилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларни тўпладилар ва: «Аллоҳга қасам ичиб айтаманки, бу одам бу ишни қилибди. Энди менга бўлган воқеани айтиб бериши керак»,– дедилар. Ҳалиги аъмо ўрнидан туриб, одамлар ўртасини ёриб қийналиб келди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдига ўтириб, шундай деди: «Ё Расулуллоҳ, у чўрининг ҳожаси мен эдим. У сизни ҳақорат қилар ва айблар эди. Мен уни қанчалар қайтармай у қайтмас, унга қанчалар дашном бермай дашномларимга қулоқ солмас эди. Ундан менинг иккита инжу каби фарзандларим бор. У – менинг рафиқам эди. Кеча оқшом у Сизни ҳақоратлаб, айблай бошлади. Кичик қилични олиб унинг қорнига суқдим ва унинг устига таяниб, ўлдирдим». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буни эшитиб: «Огоҳ бўлингларки, у (хотин)нинг қони беҳуда кетибди»– дедилар (Яъни у хотин учун на қасос олинади ва на хун пули)» (Абу Довуд: 3795).
Саҳобалар давридан кейин ҳам мусулмонлар асрлар давомида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ёрдам берганлари ва Уни зўравонларнинг озорлари, кофир, мунофиқ ва муртадларнинг туҳматларидан мудофаа қилганларининг гувоҳи бўламиз. Бу тўғридаги ҳодисалар ҳам жуда кўп.
Айюбийлар давлати замонида салибчи қирол Арнот Макка шаҳрига ҳаж учун кетаётган ҳожиларни асир олиб, молу мулкларини талон–тарож қилиб, жазолар қўллаб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни камситиб, уларни қатл этиш учун олдинга чиқариб: «Ўша Муҳаммадингиз қаерда? Қани уни чақиринглар, сизларга ёрдам берсин!»– деди. Бу хабар Салоҳуддин Айюбий (раҳимаҳуллоҳ)га етиб борганида ғазабдан титради ва қирол Арнотни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни камситгани ҳамда мусулмонларга хиёнат қилгани учун ўз қўллари билан ўлдиришга қасам ичди. Аллоҳ таоло Салоҳуддин Айюбийга қасамини оқлаш имконини берди. Ҳиттийн жангида мусулмонлар асир олган қироллар ичида мутакаббир қирол Арнот ҳам бор эди. Салоҳуддин Айюбий (раҳимаҳуллоҳ) ундан бошқа барча асир тушган қиролларни озод қилди ва Арнотни ҳузурига олиб келишга амр қилди. Уни олиб келиб, Салоҳуддин Аюбийнинг олдига қўйдилар. Салоҳуддин Айюбий қиличини суғуриб унинг тепасига келди ва Ислом динига чақирди. Арнот Ислом динини қабул қилишдан бош тортди. Шунда Салоҳуддин Айюбий (раҳимаҳуллоҳ) унга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни камситганини эслатиб: «Мана мен сендан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳимоя қиламан!»,– деб калласини олди.
Шайхулислом Ибн Таймийя (раҳимаҳуллоҳ) даврида Ассоф исмли насроний Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга туҳматлар қилиб, обрўсини тўка бошлади. Одамлар ундан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун ўч олмоқчи бўлдилар. Ассоф аъробий сардорларининг биридан кафолат сўради ва у Ассофни ўз ҳимоясига олиб, одамлардан қўриди. Тақийюддин ибн Таймийя ва Зайнуддин Форуқий (раҳимаҳумаллоҳ)лар амир Иззуддин Айбек Ҳамавий олдига бориб, Ассоф ҳақида гаплашдилар. Амир Ассофни олиб келишга фармон берди. Шайхулислом Ибн Таймийя ва Зайнуддин Форуқийлар амирнинг ҳузуридан чиқдилар. Улар билан бирга кўпсонли аҳоли ҳам бор эди. Йўлда Ассоф ва Ассофни кафолатига олган аъробийга дуч келдилар. Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳақоратлаб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга туҳматлар ёғдирган Ассофни кўриб ўзларини тута олмадилар ва Ассофни ҳақоратлаб сўка бошладилар. Буни эшитган аъробий: Бу насроний сизлардан кўра яшироқ экан!,– деди. Одамлар у иккисини тош ёмғирига тутдилар. Ассоф тошлар тегиши натижасида қаттиқ яраланди. Амир у аъробий билан Ассофга дарра урдириб, зиндонбанд қилди. Сўнгра, Ассофни ҳузурига чақиртирди. Насроний ўзини Ислом динини қабул қилган қилиб кўрсатди ва: Менинг гувоҳларимнинг менга қарши адоватлари бор эди!,– деб ўз жонини қутқарди. Шундан кейин Ассоф Шомдан Ҳижозга қочди. Унинг ортидан қидириб борган жияни уни Мадинага яқин жойда учратиб, қатл қилди. Шу воқеъа сабабли шайхулислом Ибн Таймийя (раҳимаҳуллоҳ) ўзининг муаззам китоби «ас–Соримул маслул ала шаатимир Расул» (Пайғамбарни ҳақоратлаган одамга суғурилган кескир қилич)ни ёзди. У бу китобида Умматнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни камситган одамнинг ўлдирилишига қарор – ижмоъ қилганини айтиб, Имом Аҳмад (раҳимаҳуллоҳ)нинг: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳақорат қилган ёки камситган одам хоҳ мусулмон ва хоҳ кофир бўлсин, ўлдирилади»– деб айтган гапини нақл қилди («ас–Соримул маслул ала шаатимир Расул» 1/10).
Шайхулислом Ибн Таймийя (раҳимаҳуллоҳ) айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳақоратлаш, динни айблаш ва шунга ўхшаш жиноятлар баъзи жиҳатлари билан мусулмонларга бир одамни ўлдириш ёки молу мулкини талон–тарож қилишдан кўра каттароқ зарар беради. Чунки ундай қилиш Аллоҳнинг калимасини ерга уриш, Аллоҳнинг Китобини таҳқирлашдан кам бўлмайди. Хусусан, аҳд берилган кофирнинг Қуръонни олиб келган одамни ҳақоратлаши ва айблаши булар жумласидандир».
Бу – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ёрдам бериш хусусида салафларимизнинг қилган ишларидир. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, ҳозирги асрдаги кўплаб мусулмонлар ҳам, ғарблик айрим мулҳидлар тарафидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни камситилгани олдида бефарқ қараб турмадилар. Улар тарафидан турли манбаълар воситасида эътирозлар, нафратлар, элчиларни чақириб олиш, ўзига хос матбуот дастурлари тайёрлаш, мулҳид давлат молларини бойкот қилиш ва бошқа воситалар билан қаршилик қилиб, аждодлари йўлидан юрдилар.
Аллоҳ таолодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни камситган кимсаларга қарши ғазаб қилган барчага савоблар ато этиши, уларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам гуруҳи ичида қайта тирилтириши, ҳеч чанқатмайдиган Кавсар суви билан суғориши ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга жаннатга киритишини тилаймиз. Ҳамда, бизларни ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Умматим ичидан мени жуда қаттиқ суйган одамлар мендан сўнгра келадилар ва Мени оиласи ва фарзандлари билан бирга кўришни севадилар» (Имом Муслим ривояти) деб айтган ҳадисидаги одамлар қаторида қилшини сўраймиз. Омийн! Ё, Роббал–оламийн!
Шунингдек, Аллоҳ таолодан сўнгги Пайғамбарини камситган ёки камситилишига ёрдамчи бўлган ёхуд рози бўлган ёда камситган одамларга кўмакчи бўлганлардан қасосини олишини ва уларни ўзларидан кейингиларга ибрат қилишини тилаймиз. Дарҳақиқат, Аллоҳ барча нарсага қодирдир. Биз Аллоҳ таолога – Робб, Исломга – дин ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга набий ва расул деб рози бўлдик ва: Аллоҳ таоло бунга шоҳид эканига гувоҳлик берамиз. Ҳолбуки, Аллоҳ гувоҳликда кифоядир.
Мен шу гапларимни айтиб, Аллоҳдан ўзимнинг гуноҳларим ва сизларнинг гуноҳларингизи мағфират қилишини сўрайман.
Иккинчи хутба
Аллоҳга Роббимизнинг улуғлигига лойиқ ҳамдлар айтаман. Мен Унга кўп ҳамдлар айтиб, беадад шукр қиламан ва: «Ягона шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ва расули эканига» гувоҳлик бераман. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига Қиёмат кунигача салавот, салом ва баракотлар ёғдирсин.
Сўнг ...
(Аллоҳнинг бандалари), Аллоҳдан тақво қилингиз ва Унга итоат этингиз:
﴿ يَآ أَيَّهَا الَّذِينَ آَمَنُواْ اتَّقُواْ اللهَ وَ قُولُواْ قَولاً سَدِيداً ، يُصلِحْ لَكُم أَعْمَالَكُم وَ يَغْفِرْ لِكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَ مَن يُطِعِ اللهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ فَازَ فَوْزَاً عَظِيمَاً﴾
«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70 – 71).
Ҳой мусулмонлар, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг зиммамиздаги ҳақлари кўпдир. Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳимоя қилиш учун қанчалар ғайрат кўрсатмайлик, унинг ҳаққини ўтай олмаймиз. Биз бу билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қарши режалаштирилган нарсаларнинг озгинасинигина қайтара оламиз, холос. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга Роббимизни танитди, диний ишларни ўргатди, ҳар биримиздан содир бўлаётган яхшилик – У кўрсатган нарса,биз йироқ турган барча ёмонлик – У бизни огоҳлантирган нарсалар бўлиб, Аллоҳ унинг учун жаннатни ёзиб, жаҳннамдан қутқарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган нарсаларга эргашиши сабаблигина банда жаннатга кириб, жаҳаннамдан йироқ бўлади. Шундай экан, айтингчи, умматининг қайси бири бор кучини сарфласада пайғамбаримизни лойиқ бўланидек тақдирлаб, ҳаққини тўкис адо эта олади?! Ушбу оятларни айтган Аллоҳ нақадар тўғри айтган:
﴿لَقَدْ مَنَّ اللهُ عَلَى المُؤْمِنِينَ إِذْ بَعَثَ فِيهِمْ رَسُولًا مِنْ أَنْفُسِهِمْ يَتْلُو عَلَيْهِمْ آَيَاتِهِ وَيُزَكِّيهِمْ وَيُعَلِّمُهُمُ الكِتَابَ وَالحِكْمَةَ وَإِنْ كَانُوا مِنْ قَبْلُ لَفِي ضَلَالٍ مُبِينٍ﴾
«Албатта Аллоҳ мўминларга ўзларидан бўлган (яъни одам жинсидан бўлган), уларга Аллоҳнинг оятларини тиловат қиладиган, (гуноҳларидан) поклайдиган ҳамда уларга Китоб ва ҳикматни ўргатадиган пайғамбарни юбориш билан яшилик қилди. Зеро улар илгари очиқ хато — залолатда эдилар» (Оли Имрон: 164).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ансорларга қарата шундай дедилар: «Мен сизларни адашган ҳолатларингизда топиб, Аллоҳ сизларни Мен сабабли ҳидоят қилмадими?! Камбағал ҳолатда топиб, Аллоҳ сизларни мен сабабли боён қилмадими?! Тарқоқ ҳолатда топиб, Аллоҳ мен сабабли сизларни бирлаштирмадими?! (Яна) сизлар Расулуллоҳ – миннатчи, дейсизлар» (Имом Бухорий 3985; Имом Муслим 1758).
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганини айтди: «Мен билан одамларнинг мисоли, гулхан ёққан одамнинг мисолига ўхшайди. Гулханнинг атрофига парвоналар ва ҳашаротлар келиб гулханга туша бошлагач, одам уларни гулхандан чиқаришга ҳаракат қила бошлайди. Парвона ва ҳашаротлар эса унга ғолиб келиб, ўзларини гулханга отаверадилар. Мен сизларнинг бел камарларингиздан оловдан (қутқариб) тортаман, сизлар эса унга ўзингизни ташлайсизлар!» (Имом Бухорий 6002).
Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни биз ва барча мусулмонлар номидан, бир умматнинг номидан пайғамбарини энг яхши мкуофотлаганидек тақдирласин! Унутмайликки, биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳимоя қилиб ёзган мақола ёки рўёбга чиқарган ҳақиқат ёхуд ўқиб таржима қилган таржимаи ҳоли ё ноҳақлигини исботлаганимиз уйдирмалар ёки жўнатганимиз мактублар ёхуд олмай қўйганимиз моллар (товарлар) – буларнинг барчаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ёрдам кўрсатишимиз керак бўлган нарсаларнинг энг озидир! Энди анави Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни қоралаган ва Унга туҳматлар қилган мулҳид бадбахтлар эса, модомики Аллоҳга тавба тазарру қилмас ва иймон келтирмас экан, дунё ва охиратда мудом зарар ва зиёндадирлар. Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни камситиб жазодан қутилган одам йўқдир.
Ҳой биродарлар, бирон киши бу ҳодисанинг шахсий иш ёки бекорчининг қаламига мансуб эканини айтмасин. Бу – масхаромуз ишдир. Балки, Аллоҳга қасамки, уларнинг оғизларидан чиқиб кетган озгина нафратдир. Ичларида қолгани эса, ишониб бўлмайдиган даражада кўпдир!!
Яҳудий, насоро, араб ва ажам ичидаги даҳрий душманларни ғазаблантирган нарса шуки, мусулмонлардан бошқа бирон халқда муқаддас дин йўқки, улар танқид қилиш, камситиш ёки рад этишга ҳаракат қилишса.Чунки мусулмонлар қўлида Аллоҳ даргоҳидан юборилган Қуръон бўлиб, уни олиб келган Зот танқидлардан юқоридир. Ислом душманлари ўзлари билан мақсадлари ўртасида ғов эканини билганлари учун ҳам, мусулмонларни бузиш ва даҳрийлаштиришга кучлари етиши учун имкониятларида бор бўлган барча кучларини шу муқаддас нарсалар ва уларнинг осорларини парчалаш учун эртаю кеч тинимсиз кураш олиб бормоқдалар. Буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни таҳқирлаган суратлар босилган рўзноманинг бош муҳаррири очиқ айтди ва мусулмонлардагина бўлган ушбу ҳурмат ва муқаддасликдан ҳайратга тушди. У ўзининг сўзини: «Шу ҳурматни мусулмонлар қалбидан йўқ қилганимдагина бахтиёр бўламан!»– деди. Иншааллоҳ, Аллоҳ душманининг, расво бўлиши аниқдир! Чунки, Аллоҳ таоло мушриклар ёқтирмасаларда, Ўз динини муҳофаза этиб, сўзини олий қилади!
Бу муҳаррирнинг дўстлари бундан илгари Аллоҳнинг Қуръонини қоралаган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни энг хунук сифатлар билан тавсифлашган эди. Мусулмонларнинг муқаддас нарсаларига бўлган бу нафрат силсиласининг давомини кутиш мумкин. Хусусан, улар бу ишга нисбатан мусулмонларнинг муносабатлари эътиборсиз бўлганини кўрсалар, ҳужумлар кучайиши мумкин. Шунинг учун ҳам, мусулмонлар ўз муқаддас нарсаларини ҳимоя қилишда маҳкам туришлари, қанчалар бўлмасин унга қўл узатишларига рухсат бермасликлари керак. Токи мулҳид ва мушрикларнинг унлари ўчсин, мусулмонларни бошқалар билан муомала қилишлари оқибатида безовта бўлган мунофиқлар ва жоҳиллар товушларини пасайтирсинлар. Улар биз ҳақимизда: «Бўлаётган ишларни тушунмайдиган ва адоват қўзғамайдиганлар»,– деб гумон қилаяптилар. Мулҳидлар мунофиқларни бундан илгари бўлганидек, бу сафар ҳам ҳайратга туширдилар. Бас, уларнинг қаламлари ҳақсиз нарсаларни ёзишдан тўхтасин, тиллари гапирмасин ва иймонларига қайтсинларки, бу – улар учун яхшироқдир!
Яҳудийлар дахлсиз халқаро қонунлардан антисемитизм ва нацистларнинг ўлим жамлоқларидаги яҳудийларни газ камераларида қатлиом қилганларини баҳона қилиб, ўз манфаатлари йўлида фойдаланмоқдалар. Аслида, биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг биздаги ҳурмати туфайли яҳудийлар ва яҳудийларнинг дунёни ўзлариники қилиб олишларидан кам эмасмиз.
Ҳур фикрликка чорлаётган кимсалар биз мусулмонларнинг ҳоли ҳам қонунларимиз ва тузумларимизда анави мулҳидларникидек бўлиб, Аллоҳнинг улуғлиги, фаришталари ва пайғамбарлари алаҳимуссолату вассаломларни айблансада қонун олдида жавоб бермасликка чақирмоқдалар. Чунки, тоғутлар қонуни «фикр эркинлигини» ҳимоя қилади!! Айтингчи, Ислом оламидаги ҳур фикрли бўлиш тарафдорлари шуни хоҳлайдиларми? Ёки улар ўз даъватлари ва фикрларининг тақозоларини билмайдиган жоҳилмилар?!
Унутмайликки, қонун ҳимояси доирасида сўз ҳурриятига эга бўлмоқчи бўлаётганлар, Аллоҳга, Аллоҳнинг фаришталари, китоблари, пайғамбарларига, мусулмонлар қалбидаги муқаддас нарсаларга туҳмат қилиш йўлини ҳозирлаётган инсонлардир. Балки, улар огоҳ бўлиш керак бўлган ғанимдирки, одамларни ҳам ундан огоҳлантириш зарур. Уларнинг Роббимиз, динимиз, Қуръонимиз ва расулимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларига тажовуз қилишларига йўл қўймаслик керак. Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сабабли Аллоҳ таоло мусулмонларни ҳимоя қилиб, уларга неъматларини мўл қилди, душманларидан қутқарди. Дарҳақиқат, Аллоҳ барча нарсага қодир Зотдир ва барча ҳамдлар Унга махсусдир.
Аллоҳ таоло Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин ...
|