PDF Bos ePochta
Shanba, 18 Iyul 2009 17:08

Одамлар ичида пайғамбарлардан бошқа ваҳий қилинганлари борми?

Савол: Одамлар ичида пайғамбарлардан бошқа Аллоҳ таоло тарафидан ваҳий юборилганлари борми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 6893):

Биз пайғамбарлардан ташқари одамлар ичидан биронтасига Аллоҳ таолонинг шариат ваҳийсини юборгани ҳақида бирон маълумотга эга эмасмиз. Бироқ, Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломнинг онасига ва асалариларга илҳом ваҳийсини юборган:

﴿وَأَوْحَيْنَا إِلَى أُمِّ مُوسَى أَنْ أَرْضِعِيهِ فَإِذَا خِفْتِ عَلَيْهِ فَأَلْقِيهِ فِي الْيَمِّ وَلَا تَخَافِي وَلَا تَحْزَنِي إِنَّا رَادُّوهُ إِلَيْكِ وَجَاعِلُوهُ مِنَ الْمُرْسَلِينَ﴾

«Биз Мусонинг онасига (Мусони туғиб, уни ҳам Фиръавн одамлари келиб ўлдиришларидан қўрқиб турган пайтида) ваҳий қилдикки: «Уни эмизавергин. Бас қачон (Фиръавн одамлари ўғил кўрганингни билишиб қолиб, уни ўлдириб кетишларидан) қўрқсанг, уни дарёга ташлагин ва қўрқмагин ҳам, қайғурмагин ҳам. Зеро Биз уни сенга (яъни тирик ҳолида) қайтаргувчидирмиз ва уни пайғамбарлардан қилгувчидирмиз»» (Қасас: 7);

﴿وَأَوْحَى رَبُّكَ إِلَى النَّحْلِ أَنِ اتَّخِذِي مِنَ الْجِبَالِ بُيُوتًا وَمِنَ الشَّجَرِ وَمِمَّا يَعْرِشُونَ﴾

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Парвардигорингиз асаларига ваҳий — амр қилди: «Тоғларга, дарахтларга ва (одамлар) кўрадиган инларга уя солгин» (Наҳл: 68).

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:                Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:     Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:        Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён