|
|
|
| Shanba, 18 Iyul 2009 17:15 | |
|
«Ийсо алайҳиссалом ўлган»– деб айтган одамнинг ҳукми нима? Савол: «Ийсо алайҳиссалом ўлган»– деган одамнинг ҳукми нима? Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 2190-2): Қуръон ва саҳиҳ суннатда Ийсо ибн Марям алайҳиссаломнинг ўлдирилмагани ва ва унинг ўлмагани, балки уни Аллоҳ таоло ўз даргоҳига тирик ҳолатда кўтаргани, замона охирида унинг шу Уммат ичига адолатли ҳакам ўлароқ нозил бўлиши ворид бўлган. Шунинг учун ҳам «Ийсо ибн Марям алайҳисалом вафот этган ва у замона охирида нозил бўлмайди»– деб айтган Қуръон ва саҳиҳ суннатга хилоф гапни айтган ва катта хатога йўл қўйган бўлади. Унга бу хабарларни етказилиб, ҳужжат барпо қилинганидан кейин ҳам ўз фикрида мудом қолса, Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламни ёлғончига чиқаргани учун, унга кофирлик ҳукми берилади. Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси: Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён
|


