|
|
|
| Yakshanba, 19 Iyul 2009 10:37 | |||
|
Марям Имрон қизи турмуш қурганми? Савол: Мен Буюк Британияда докторлик қилаётган мисрлик одам билан суҳбатлашган эдим. У, суҳбат чоғида Марям Имрон қизи Ийсо алайҳиссаломни туққанидан кейин бир киши билан турмуш қурган ва ундан (яна) иккита фарзанд кўрган эмиш. (У кишининг исмини унутдим). Бу тўғрими ёки йўқми? Агар бу тўғри бўлса, унинг Қуръон Карим ёки суннат ёки бошқа илмлардан ҳужжати борми? Чунки менга бу гапларни айтган одам биронта ҳужжат келтира олмади. Мен эса у гапларнинг бирон бир ҳужжати бўлмас экан, бошқа жойда гапира олмайман. Шунинг учун менга бу ишда ёрдамчи бўлишингизни сўрайман. Аллоҳ таоло сизларни бизга неъмат ўлароқ ўз паноҳида асрасин! Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 7647): Қуръон Карим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларида Марям Имрон қизининг Ийсо алайҳисаломни туққанидан кейин турмуш қургани ва у турмушидан фарзанд кўргани ҳақида биронта хабар берилмаган. Аммо Ийсо алайҳиссаломнинг туғуилишидан илгари МарЯм Имрон қизига бирон эркак қўли тегмагани ва унинг бузуқ аёл бўлмагани ҳақида хабар бор. Аллоҳ таоло айтди: ﴿وَاذْكُرْ فِي الْكِتَابِ مَرْيَمَ إِذِ انْتَبَذَتْ مِنْ أَهْلِهَا مَكَانًا شَرْقِيًّا • فَاتَّخَذَتْ مِنْ دُونِهِمْ حِجَابًا فَأَرْسَلْنَا إِلَيْهَا رُوحَنَا فَتَمَثَّلَ لَهَا بَشَرًا سَوِيًّا • قَالَتْ إِنِّي أَعُوذُ بِالرَّحْمَنِ مِنْكَ إِنْ كُنْتَ تَقِيًّا • قَالَ إِنَّمَا أَنَا رَسُولُ رَبِّكِ لِأَهَبَ لَكِ غُلَامًا زَكِيًّا • قَالَتْ أَنَّى يَكُونُ لِي غُلَامٌ وَلَمْ يَمْسَسْنِي بَشَرٌ وَلَمْ أَكُ بَغِيًّا﴾ «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), ушбу Китобда (яъни Қуръонда) Марямни зикр қилинг: У ўз аҳли-оиласидан четга – кун чиқар томонга бориб, улардан беркиниб олган пайтида, Биз унга ўз руҳимиз - (яъни Жаброил)ни юбордик. Бас у (Марямга) бус-бутун (рўй-рост) одам бўлиб кўринди. (Марям унга): «Мен Раҳмонга (яъни Аллоҳга) сиғиниб, сендан паноҳ беришни илтижо қилурман. Агар (Аллоҳдан) қўрқувчи бўлсанг (менга зиён етказмагин)», деди. (Жаброил) айтди: «(Қўрқмагин), мен фақат сенга бир покиза ўғил ҳадя қилиш учун (келган) Парвардигорингнинг элчисидирман, холос». (Марям) деди: «Менга одамзод тегмаган бўлса, бузуқ аёл бўлмасам менда қаёқдан фарзанд бўлсин?!»» (Марям: 16 – 20). Аллоҳ таоло Марям Имрон қизининг гаплари ва садоқатини баён қилди. Бундан шу нарса кўринмоқдаки, «Марям Имрон қизи турмуш қурган ёки унинг Ийсо алайҳиссаломдан бошқа фарзандлари бор»– деб айтилган гапнинг ҳеч қандай асоси йўқдир. Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси: Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён
|


