|
|
|
| Yakshanba, 19 Iyul 2009 19:33 | |||
|
Ийсо алайҳиссалом осилган эмасми? Савол: Саййидимиз Ийсо алайҳиссалом ҳозир ҳақиқатан ҳам тирик ва учинчи осмондами? У осилмаганми? У иккинчи марта Ер юзига қайтадими? Агар қайтса пайғамбар бўлиб қайтадими ёки оддий инсон бўлибми? Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 6257-3): Ийсо алайҳиссалом осилмаган ва қатл ҳам этилмаган. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган: ﴿وَمَا قَتَلُوهُ وَمَا صَلَبُوهُ وَلَكِنْ شُبِّهَ لَهُمْ﴾ «Ҳолбуки, улар уни ўлдирганлари ҳам, осганлари ҳам йўқ. Фақат улар учун (бошқа биров Ийсога) ўхшатиб қўйилди, холос» (Нисо: 157). Балки Аллоҳ таоло Ийсо алайҳиссаломни ўз руҳи ва танаси билан осмонга кўтарди. Аллоҳ таоло айтди: ﴿بَلْ رَفَعَهُ اللَّهُ إِلَيْهِ﴾ «Балки уни Аллоҳ ўз ҳузурига кўтаргандир» (Нисо: 158). Ийсо алайҳиссалом замона охирида адолатли ҳакам бўлиб нозил бўлади, хочларни парчалаб, чўчқаларни қиради ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шариати билан ҳукм қилади. Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси: Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён
|


