|
|
|
| Dushanba, 01 Fevral 2010 11:20 | |||
|
Қуръонни тиловат қасди билан ўқимаслик Савол: Бир институтнинг ёнида масжид бор. У ерда ҳар кеча ҳуфтон намозидан илгари маъҳад талабаларидан бири бир пора Қуръон ўқийди. Бундан талабаларни даъват қилишлари ва халқ олдида нутқ сўзлашлари учун тажриба олишлари мақсад қилинади. Айтингчи, қироат учун бундай тартибни жорий қилиш бидъат ҳисобланадими? Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 8925-1): Агар айтиб ўтилганидек, талабаларни даъват қилишлари ва халқ олдида нутқ сўзлашлари мақсадида қироат учун шундай тартиб қўйилса, бу – бидъат эмасдир. Балки у ҳам, маъҳад ва дорулфунунларда таълим бериш ойларини тартиблаш, ўқув йилининг интизоми ва тартиби учун ўқитувчи ва талабалар риоя қилишлари керак бўлган дарс жадвалларини тузишга менгзайди. Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси: Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
|


