|
|
|
| Dushanba, 01 Fevral 2010 12:01 | |||
|
Қуръонни жўр бўлиб ўқиш Савол: Қуръонни тўпланиб ўқишга Қуръон ва суннатдан далил борми? Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 4394-1): Қуръон тиловати ибодат бўлиб, Аллоҳ таолога яқин бўлинадига энг афзал воситалардан биридир. Қуръон тиловатидаги асос, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳоблар каби ўқишдир. На Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва на саҳоблардан Қуръонни бир овоздан жўр бўлиб ўқиганлари нақл қилинмаган. Балки, улар танҳо ўқирдилар. Улардан бири Қуръонни тиловат қилса, бошқалари диққат билан тинглар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эса ушбу ҳадислар ривоят қилинган: «Менинг ва Мендан кейинги Тўғри Йўлдаги халифаларимнинг суннатларини маҳкам ушлангиз!» (Абу Довуд 4607; Доримий 95); «Бизнинг бу ишимизда ундан бўлмаган нарсани пайдо қилган одамнинг бу иши, (ўзига) қайтарилгандир» (Имом Бухорий 2550; Имом Муслим 1718, Абу Довуд 4606; Ибн Можа 14; Имом Аҳмад 6/270); «Бизнинг ишимиз бўлмаган ишни қилган одамнинг бу иши, (ўзига) қайтарилгандир» (Имом Бухорий 2550; Имом Муслим 1718; Абу Довуд 4606; Ибн Можа 14; Имом Аҳмад 6/256). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Қуръонни ўқиб бериши учун Абдуллоҳ ибн Масъудга амр қилгани ва унинг: «Ё Расулуллоҳ, Сизга Қуръон тушган бўлсаю, мен Сизга Қуръон ўқиб бераманми?!»– деб савол берганида: «Мен уни бошқалардан тинглашни яхши кўраман!»– деганлари ривоят қилинган (Имом Бухорий 4762; Имом Муслим 800; Термизий 3025; Абу Довуд 3668; Имом Аҳмад 1/380). Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси: Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён
|


