PDF Bos ePochta
Dushanba, 01 Fevral 2010 12:07

Қироатдан сўнг «Содақоллоҳул Азийм» дейишнинг ҳукми нима?

Савол: Қироатдан сўнг «Содақоллоҳул Азийм» дейишнинг ҳукми нима? 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 3303):

Қуръон тиловатидан сўнгра «Содақоллоҳул Азийм» (Буюк Аллоҳ рост айтди!) дейиш, бидъатдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, Тўғри Йўлдаги халифалар, бошқа саҳобалар (разияллоҳу анҳум) ва салаф имомлари (раҳимаҳумуллоҳ)лар Қуръонни кўп тиловат қилишлари, Унга катта эътибор берганлари, Унинг улуғлигини жуда яхши билишларига қарамай, тиловат қилиб бўлгач: «Содақоллоҳул Азийм»– демаганлар. Шунинг учун ҳам тиловатдан кейин «Содақоллоҳул Азийм» дейиш ва уни ҳар қироатдан кейин такрорлайвериш, янги пайдо бўлган бидъатдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса шундай деганлар:

«Бизнинг бу ишимизда ундан бўлмаган нарсани пайдо қилган одамнинг бу иши, (ўзига) қайтарилгандир» (Имом Бухорий 2550; Имом Муслим 1718, Абу Довуд 4606; Ибн Можа 14; Имом Аҳмад 6/270);

«Бизнинг ишимиз бўлмаган ишни қилган одамнинг бу иши, (ўзига) қайтарилгандир» (Имом Бухорий 2550; Имом Муслим 1718; Абу Довуд 4606; Ибн Можа 14; Имом Аҳмад 6/256).

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:               Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:        Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

 

Бошқа мақолалар: