|
|
|
| Yakshanba, 07 Fevral 2010 08:42 | |||
|
Васваса шайтондандир Савол: Кўпинча васвасага асир бўлиб қоламан. Бир йўлдан кетмоқчи бўлсам васваса бошқа йўлдан юришимга ундайди. Бирон овқатни емоқчи бўлсам эса, шайтон менга у таомнинг менга зарар беришини васваса қилади. Аллоҳ устингиздан мукофотлар ёғдирсин, менга маслаҳат беринг. Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз жавоб беради (фатво № 29): Васваса, Аллоҳ таоло қуйидаги оятда айтганидек, шайтондандир: {قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ • مَلِكِ النَّاسِ • إِلَهِ النَّاسِ • مِنْ شَرِّ الْوَسْوَاسِ الْخَنَّاسِ} «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: «Мен барча инсонларнинг Парвардигоридан, барча инсонларнинг Подшоҳидан, барча инсонларнинг Илоҳидан (менга) (Ўзи жин ва инсонлардан бўлган, инсонларнинг дилларига васваса соладиган (қачон Аллоҳнинг номи зикр қилинганида)) яшириниб оладиган васвасачи (шайтон)нинг ёмонлигидан паноҳ беришин сўраб илтижо қилурман»» (Нос: 1 – 4). Биродар, сиз Аллоҳ таолога шайтондан сиғининг, маркларидан эҳтиёт бўлинг. Ишларда жиддий туринг. Бир йўлдан кетмоқчи бўлсангиз, жиддий бўлиб ўша йўлдан юринг. Ўзингизга зарар борлигини аниқ билсангизгина бошқа йўлдан кетинг. Шунингдек, бирон овқатнинг ҳаром эмаслигини билсангиз, уни енг ва васвасага қулоқ солманг. Таҳорат қилганингизда ҳам жиддий бўлинг ва: Уни қилдимми ёки буни қилдимми?, дея васвасага тушманг. Таҳоратингизни тўкис қилганигизга ишонч ҳосил қилсангиз, алҳамдулиллаҳ, йўлингизга давом этинг. Намозингизда ҳам худди шундай қилинг. Ҳар бир ишда васвасадан эҳтиёт бўлинг ва унинг шайтондан эканини унутманг. Агар кўнглингизга бирон васваса келса, зудлик билан шайтондан Аллоҳга сиғининг ва йўлингизда давом этинг. Душманингиз бўлган шайтонни мағлуб қилиш учун, ишларингизда жиддий бўлинг. Токи, шайтон унга бўлган мулойимлигингиз сабабли сизга ҳукмрон бўлиб олмасин. Биз Аллоҳ таолога шайтоннинг шарри ва тузоқларига тушиб қолишдан сиғинамиз.
|


