PDF Bos ePochta
Yakshanba, 07 Fevral 2010 08:47

Қасд қилинган тоғ олдида жонлиқ сўйиш

Савол: Қишлоқдошларим Аллоҳдан раҳмат ва ёмғир умидида тоғ олдига жонлиқ олиб бориб, Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло учун сўядилар. Уларнинг шундай қилишлари ҳалолми ёки йўқми? Аллоҳ сизга билдирсин, бизга тушунтириб берсангиз.

Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз жавоб беради (фатво № 23):

Бу масълага аниқлик киритиш керак. Агар жонлиқни фақатгина Аллоҳ учун сўйилса ва ўша атрофда қабр бўлмаса ҳамда тоғ ҳақида бошқача эътиқод бўлмаса, бирон қасдсиз садақа ўлароқ сўйишса, бунинг зарари йўқ ва қурбонлик Аллоҳ учун бўлади ва тоғ олдига келишга ҳеч қандай ҳожат йўқдир. Чунки тоғ олдига келиб сўйилса, шу тоғ ҳақида айрим нохуш эътиқодлар борлиги шубҳаси туғилади. Шунинг учун ҳам, жонлиқни ўз хонадонларида ёки кушхоналарда сўйсинлар. Шунинг ўзи Аллоҳ учун сўйишга кифоядир ва бу гўштни қашшоқ ва бечора мискинларга тарқатилсин. Агар гўштдан ейишни нийят қилган бўлсалар, ундан еяверсинлар. Агар нийятлари фақиру фуқарога тарқатиш бўлса, уларга барчасини ёки бир қисмини тарқатсинлар.

Хуллас, уларнинг тоғни қасд қилишларида шубҳа бор. Агар тоққа келишдан мақсад жонлиқ сўйилганини одамларга билдириш ва гувоҳлар олдида Аллоҳ учун сўйиш бўлса, тоғни қасд қилишга ҳожат йўқ. Тоғни қасд қилмасинлар, чунки бундай қилишлари уларнинг ишлари ҳақида шубҳа уйғонтиради.

Агар тоққа келишларидан мақсад у ерда кўмилган маййит ёки у ерда солиҳ одамлар суҳбатлашган ёхуд солиҳ одамлар ўтирган ғор бўлиб, ундан табаррукланмоқчи бўлинса, бу жоиз эмас ва бундан огоҳ бўлиш керак.

Агар мақсад фақатгина жонлиқ сўйилганини изҳор қилиш бўлса, уни тоғдан бошқа ҳар ерда ҳам изҳор қилиш мумкин ва тоққа келишга ҳожат йўқ. Уни хонадонларида ҳам, кушхонада ҳам, одамлар кўрадиган ва уларга озор бермайдиган йўл четида ҳам сўйса бўлаверади.

Мақсад уни шубҳа туғдирмайдиган қандайдир йўл билан билдириш керак. Муайян тоғ ёки дарахт каби нарсаларни қасд қилиб, ўзларини ширк ёки бидъат билан айбланишларига йўл қўймасликлари керак. Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ!

 

Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.

 

Бошқа мақолалар: