Рукнлар

Меҳмонлар

Shu onda 23 mehmon Sahifada
PDF Bos ePochta
Yakshanba, 07 Fevral 2010 08:52

Азайимхон қурган масжидда намоз ўқиш

Савол: Тумор ясаш, сеҳр ва афсунлар қилиш билан шуғулланадиган азайимхон қурган масжид бор. Бу азайимхонга назрлар олиб келинади, унинг даргоҳида ноғоралар чалинади ҳамда унинг ноғора ва тилсимлар билан жинниларни тузатиши ҳақида гаплар юради. Унинг шу касби билан топган пулларидан қурилган масжид тақво асосига қурилмаган Зирор масжиди ҳукмида бўладими? Бу одамнинг орқасида иқтидо қилиб намоз ўқилса бўладими? Аллоҳ сизга билдирсин, бизга тушунтириб берсангиз. 

Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз жавоб беради (фатво № 22):

Бу одамга иқтидо қилиб намоз ўқилмайди. Чунки унинг эътиқоди бузуқ экани яққол кўринмоқда. У қурган масжидда эса намоз ўқилса бўлаверади. Унинг топган пулига қаралмайди. Балки, аҳли суннат ва жамоат бўлган қавмлар у масжидда намоз ўқишса, бадбахт ва фосид инсонлар у ерга кела олмайдилар. Бунга ўхшаган одамнинг орқасида иқтидо қилиб намоз ўқилмайди. Чунки, унга зоҳиран боқилса, эътиқоди бузуқ ва тўғри йўлда устувор эмас.

Аллоҳ таоло ҳаммамизни барча яхшиликка муваффақ қилсин!

 

Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.

 

Бошқа мақолалар: