PDF Bos ePochta
Dushanba, 08 Fevral 2010 08:34

Қуръондаги тиниш белгилари

Савол: Қуръон Каримда оятлар устига ва тўхташ жойларига қўйилган жим, то ва бошқа муайян ҳарфлар бор бўлиб, улар тўхташни ифодалайди. Айтингчи, бу тиниш белгиларини ким қўйган? Уларга бўйинсуниш керакми? Қолаверса, Ҳарам Шарифдаги имомларнинг қироатларида ўша белгилар қўйилмаган жойларда ҳам тўхтаётганларини эшитмоқдамиз. Уларнинг бундай қилишлари тўғрими ёки йўқми? 

Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз жавоб беради (фатво № 31):

Мазкур ҳарфларни ким қўйгани ҳақида маълумотим йўқ. Айрим қорилар мазкур тиниш белгиларини: Бу ерда тўхташ жоиз, бу ерда эса маъноларнинг баёни учун тўхташ лозим, деб қўйганлар. Буларга амал қилиш лозим эмас. Суннат эса, оятларнинг бошида тўхташдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам оятларнинг бошида тўхтар эдилар ва шундай қилиш афзалдир. Мана шундай тиловат қилишни «тартил» деб аталади.

Аммо ҳалиги ҳарфларга амал қилиш мажбурий эмас. Агар қори оятнинг олдинги жумлаларга алоқаси бўлмаган қисмида тўхташни раво кўрса, тўхташи мумкин. Агар тўхташга мажбуриятни ҳис этса, тўташи маъқул бўлган жойда туриши мумкин. Агар олдинги оятнинг маънолари аниқ билинмаса, маъно аниқ билингунича қироатни давом эттириши керак. Оятнинг бир қисмидагина тўхташ эса яхши эмас ва уни охиригача ўқиш лозим.  

 

        Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.

 

Бошқа мақолалар: