PDF Bos ePochta
Dushanba, 08 Fevral 2010 08:36

Қуръон дарси учун таҳорат қилиш

Савол: Мадрасада эканман ҳар Қуръон дарси учун таҳорат олишим шартми? Аллоҳ сизга билдирсин, менга тушунтириб беринг.

Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз жавоб беради (фатво № 32):

Агар таҳоратингиз бўлса, шунингдек, оятларни Қуръонга қўл теккизмай ёддан ўқимоқчи бўлсангиз, таҳорат қилишингиз шарт эмас.

Агар Қуръондан ўқимоқчи бўлсангиз ва биринчи дарсдан сўнгра таҳоратингиз бузилган бўлса, иккинчи дарс ва шунга ўхшаш учинчи дарс учун таҳорат олишингиз керак. Қуръондан ўқимоқчи бўлсангиз ва таҳоратингиз бўлмаса, албатта таҳорат қилишингиз керак.Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қуръонни пок (таҳоратли) одамгина ушласин!»– деганлар (Имом Молик 468).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари ҳам, таҳоратсиз одам Қуръонни ушлай олмаслигига фатво бердилар. Уламолар жумҳури, тўрт (мазҳаббоши) имом ва бошқа уламолар ҳам айни шу фикрдалар.

Биродар, агар Қуръондан оятларни ўқимоқчи бўлсангизу таҳоратингиз бўлмаса, машруъ таҳоратни қилинг. Бироқ, жунуб бўлсангиз ғусл қилмагунингизча ёддан ва Қуръондан тиловат қилишингиз мумкин эмас.

Тавфиқ Аллоҳдандир.   

 

         Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.

 

Бошқа мақолалар: