|
|
|
| Dushanba, 08 Fevral 2010 08:40 | |||
|
Қон келган аёл ёки жунубнинг Қуръон ушлаши Тингловчи аёл: Ой кўрган ёки жунуб бўлган аёлнинг Қуръон оятлари ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадислари бўлган китобларга қўл теккизиши жоизми? Аллоҳ сизга билдирсин, бизга тушунтириб берсангиз. Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз жавоб беради (фатво № 33): Ҳа, теккизиши мумкин. Оятлар ёзилган китоблар ёки Имом Бухорий (раҳимаҳуллоҳ)нинг «Саҳиҳ»и, Ибн Қоййим (раҳимаҳуллоҳ)нинг «Зодул Маъод» ва бошқа оят ва ҳадислар ёзилган исломий асарларни, тафсирларни, жумладан, Ибн Касир тафсирини ушлаши жоиздир. Ҳайз ёки нифос (туғруқ) қонлари келаётган хотинлар, жунуб бўлган эркак ёки хотинларнинг у китобларни ушлаши жоиз ва бунинг зарари йўқдир. Ушлаш таъқиқланган китоб – Қуръон Каримдир. Жунуб бўлган эркак, жунуб бўлган ёки ҳайз ва нифос қони келаётган хотинлар Қуръон Каримни таҳорат билангина ушлашлари жоиздир.
Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.
|


