|
|
|
| Shanba, 06 Mart 2010 15:49 | |||
|
Беморнинг баданига нажосат тегди ... Савол: Агар беморнинг баданига нажосат тегса, таяммум қилиши керакми? Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради (Фатво № 193): Йўқ, таяммум қилмайди. Балки, агар ўзи ювишга қодир бўлса нажосатни ювади. Агар қодир бўлмаса, ўз ҳолича намоз ўқийверади. Чунки, таяммум нажосатни кетказишга таъсир қилмайди. Сабаби, талаб қилинган нарса баданда нажосатнинг бўлмаслигидир. Агар бемор таяммум қилса ҳам, нажосат жойида тураверади. Чунки таяммум қилиш нажосатни кетказа олмайди. Ибодат эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишга асосланган.
Манбаъ: «Фатво ва рисолалар девони», 11 жилд.
|


