|
|
|
| Shanba, 06 Mart 2010 15:59 | |
|
Нажосат тегди, сув эса йўқ ... Савол: Суви бўлмаган бировнинг кийимига нажосат тегди ва суви. Кутса намоз вақти чиқиб кетади. У нима қилиши керак? Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради (Фатво № 195): Биз унга шундай деймиз: Устингизга теккан нажосатни имкони борича озайтиринг. Агар кийимингизга теккан ва сизда иккита кийим бўлса, ифлос бўлган кийимни ечиб, ўрнига покиза бўлганини кийинг. Агар икки ёки учта кийимингиз бўлиб, уларнинг ҳар бири нажосатли бўлса имкони борича теккан нажосатни озайтиринг. Шундай қилсангиз сизга зарар бўлмайди. Чунки Аллоҳ таоло: ﴿فَاتَّقُوا اللَّهَ مَا اسْتَطَعْتُمْ﴾ «Кучингиз етганича Аллоҳдан қўрқинглар!»– деган (Тағобун: 16). Шундай қилгандан кейингина нажосат теккан кийим билан намоз ўқийверасиз. Қувватли қавлга кўра намозингизни қайтариб (қазосини) ўқимайсиз. Чунки бу кучингиз етганича Аллоҳдан тақво қилишнинг бир кўринишидир. Инсон Аллоҳдан кучи етганича қўрқса, Аллоҳ фарз қилган нарсани қилган бўлади. Аллоҳ амр қилган ишни қилган одам эса, зиммасидаги масъулиятни адо этган бўлади. Тавфиқ берувчи – Аллоҳдир.
Манбаъ: «Фатво ва рисолалар девони», 11 жилд.
|


