PDF Bos ePochta
Shanba, 06 Mart 2010 16:20

Тошга таяммум қилиш

Савол: Сувни ишлатиш имкони бўлмагани учун қўлларини тошга уриб таяммум қилган одам, шу таяммум билан ўқиган намозини қайтариб ўқиши керакми?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради (Фатво № 197):

Агар таяммум қилган пайтида сувни ишлатишга имкони бўлмаган бўлса, намозини қайтариб ўқимайди. Чунки Аллоҳ таоло шундай деган:

﴿وَإِنْ كُنْتُمْ مَرْضَى أَوْ عَلَى سَفَرٍ أَوْ جَاءَ أَحَدٌ مِنْكُمْ مِنَ الْغَائِطِ أَوْ لامَسْتُمُ النِّسَاءَ فَلَمْ تَجِدُوا مَاءً فَتَيَمَّمُوا صَعِيداً طَيِّباً فَامْسَحُوا بِوُجُوهِكُمْ وَأَيْدِيكُمْ مِنْهُ مَا يُرِيدُ اللَّهُ لِيَجْعَلَ عَلَيْكُمْ مِنْ حَرَجٍ وَلَكِنْ يُرِيدُ لِيُطَهِّرَكُمْ وَلِيُتِمَّ نِعْمَتَهُ عَلَيْكُمْ لَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ﴾

«Агар бемор ё мусофир бўлсангиз ёки сизлардан биров ҳожатхонадан чиққан бўлса ёҳуд хотинларингизга қўшилган бўлсаларингиз ва (мазкур ҳолатларда) сув топа олмасангиз, покиза тупроқ билан таяммум қилингиз (яъни) юзингиз ва қўлларингизни покиза тупроқ билан силангиз. Аллоҳ сизларга машаққат қилмоқни истамайди, балки сизларни поклашни ва шукр қилишларингиз учун сизларга Ўз неъматини комил қилиб беришни истайди» (Моида: 6).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса: «Ерни менга масжид ва покловчи қилинди. Умматимнинг қайси бирига намоз (вақти) келса, бас, намоз ўқисин»– деганлар (Имом Бухорий 419; Термизий 291; Насоий 728; Ибн Можа 560).

Агар сув ишлатишга имконингиз бўлмаса, узоқ вақт давомида бўлсада таяммум билан намоз ўқийверасиз. Шарт, яъни, сувни ишлата олмаслик узри бўлар экан, сизга гуноҳ бўлмайди.

 

         Манбаъ: «Фатво ва рисолалар девони», 11 жилд.

 

Бошқа мақолалар: