|
|
|
| Shanba, 06 Mart 2010 16:44 | |
|
Нафл намоз учун қилинган таяммум билан фарз намозни ўқиш Савол: Одам нафл намози ўқиш учун қилган таяммуми билан фарз намозини ўқиши мумкинми? Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради (Фатво № 200): Бу саволнинг жавоби юқоридаги жавобда айтиб ўтилди. Яъни, таяммум таҳоратсизликни кетказа олади. Шунинг учун ҳам, таяммумни нафл намози учун қилинган бўлсада, нафл намози учун қилинган таҳорат билан фарз намозларни ҳам ўқиш мумкин бўлганидек, шу таяммум билан фарз намозларни ўқилса бўлади. Модомики таяммумни бузадиган бирон сабаб йўқ экан, бир намознинг вақти чиққач қайта таяммум олиш шарт эмасдир.
Манбаъ: «Фатво ва рисолалар девони», 11 жилд.
|


