|
|
|
| Dushanba, 08 Mart 2010 07:40 | |||
|
Отаси ахлоқсиз ... Савол: Ҳурматли шайх, отаси ахлоқсиз ва қизига яхшиликни ўйламайдиган бўлса, хотин киши ўзини турмушга узатиши мумкинми? Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Никоҳ – валий (ота, ака, ука, амаки ёки қизни ўз қарамоғига олган бошқа кишининг розилиги) билангина бўлади»– деб айтган ҳадисларига кўра (отасини рози қилмай) хотин кишининг турмушга чиқиши жоиз эмас (Термизий 1020, 1021; Абу Довуд 1785; Ибн Можа 1870; Имом Аҳмад 2148, 18697; Доримий 2182, 2183). Хотиннинг валийси эса қизига харидор бўлган йигит қизнинг ахлоқ ва диндорликда тенги ва қиз рози бўлса, унга узатиши керак. Агар узатмаса, валийлик ундан кейинги одамга ўтади. Агар ота ахлоқи ва диндорлигида қизига тенг бўлган йигитга қизини узатмаса, валийлик, агар бўлишса, унинг ўғилларига ўтади. Ўғиллари бўлмаса, отанинг ёки қизнинг ака-укаларига ўтади. Агар отанинг ёки қизнинг ака-укалари бўлмаса отасининг ёки қизнинг амакиларига ўтади. Агар чўри бўлса, валийлик уни озод қилган одамга ўтади. Агар уларнинг ҳар бири бор бўлиб қизни узатишмаётган бўлишса, валийлик ҳокимга ўтади.
Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.
|


