|
|
|
| Dushanba, 08 Mart 2010 07:42 | |||
|
Бокира қиз ўзи турмуш қуриши мумкинми? Савол: Бокира қиз ўзини турмушга узатиши мумкинми? Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради: Бокира ёки жувонларнинг ўзларини ўзлари турмушга узатишлари жоиз эмасдир. Балки, никоҳда уларнинг валийси иштирок этиши шартдир. Валий – қизга қондош бўлган эркакдир. Агар улар бўлмаса, султон валийси бўлмаган хотин-қизларнинг валийси ҳисобланади. Султон – давлатнинг энг юқори мартабали аъёни ёки никоҳ ишларида султон номидан иш бошқарадиган мулозимдир. Улар валий ўрнига ўтадилар. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Никоҳ – валий (ота, ака, ука, амаки ёки қизни ўз қарамоғига олган бошқа кишининг розилиги) билангина бўлади»– деб айтганлар (Термизий 1020, 1021; Абу Довуд 1785; Ибн Можа 1870; Имом Аҳмад 2148, 18697; Доримий 2182, 2183). Бу гапимизни Аллоҳ таолонинг ушбу ояти ҳам қувватлайди: ﴿وَأَنكِحُوا الأَيَامَى مِنْكُمْ وَالصَّالِحِينَ مِنْ عِبَادِكُمْ وَإِمَائِكُمْ﴾ «Ўз ораларингиздаги тул-беваларни ҳамда қул ва чўриларингизни яхшиларини уйлантиринглар» (Нур: 32). Аллоҳ таоло «Ўз ораларингиздаги тул-беваларни ... уйлантирингиз» деб ,уларни уйлантириш масъулиятини бизга юклади. Туллар – эрларидан айрилган жувонлардир. Агар уларнинг ўзларини ўзлари турмушга бериш ҳақлари бўлса эди, Аллоҳ таоло уларни турмушга узатиш масъулиятини валийларига юкламаган бўлар эди. Хуллас, хотин кишини никоҳ қилинар экан уни қарамоғига олган эркак валийси иштирок этиши керак.
Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.
|


