|
|
|
| Dushanba, 08 Mart 2010 09:24 | |
|
Отаси туриб қозига мурожаат этди ... Савол: Гоҳида йигит ва қиз турмуш қурар экан, қизнинг ота-онасига хабар бермай никоҳ қилдирадилар. Чунки, ота-она қизларининг бу йигит билан турумуш қуришига норози бўладилар. Натижада, йигит ва қиз (мусулмон) қозининг олдига борадилар ва қози, қизнинг валийлари бор ва бу турмушга қарши бўлишига қарамай, уларга ота-онанинг розилигини олмай никоҳ ўқийди. Бундай ҳолатда ўқилган никоҳнинг ҳукми нима бўлади? Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради: Агар валий қизини бирон йигитга узатишга рози бўлмаса, қаралади: йигит диндорлик ва ахлоқда қизнинг тенгги бўлса, валийлик қозига эмас, ундан кейингисига ўтади. Масалан, қизнинг отаси ва акаси бўлиб, йигит қизнинг диндорлик ва аҳлоқ бобида тенги бўлса ва ота бу турмушга қарши чиқса, қондош акаси ёки амакиси қизни мазкур йигитга узатаверади. Агар қизнинг акаси бўлмаса, амакиси узатаверади. Шу тартибда қондош валийларнинг кейингиси масъулиятни олаверади. Қизнинг қондош валийлари бўлмасагина, қози турмушга узатиши мумкин. Чунки қози, валийси бўлмаган қиз (ёки жувон)нинг валийсидир. Бироқ, қизнинг турмушга беришга рози бўлган биронта валийси бўла туриб, валийлик масъулияти қозига ўтмайди. Чунки бундай пайтда қозининг қизни узатишга бош-қош бўлиши жоиз эмас. – Ҳурматли шайх, қозининг валийлиги билан, отадан бошқа валийларнинг фикрига мурожаат этилмай ўқитилган бу никоҳга қандай ҳукм берамиз? – Бунга шундай ҳукм берамиз: Бу ишдан, қози масъулдир. Бизнинг мусулмон қозилар чиқарган ҳукмга аралашишга ҳаққимиз йўқдир.
Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.
|


