|
|
|
| Seshanba, 09 Mart 2010 08:15 | |||
|
Бамдоддан сўнгра жамоат бўлиб Қуръон ўқиш Савол: Биз марокашликларнинг бамдод ва шом намозларидан сўнгра жамоат бўлиб Қуръон ўқиш одатимиз бор. Айрим одамлар буни бидъат дейишмоқда. (Шу тўғрими?). Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 4994 – 3): Қуръонни бамдод, шом ёки бошқа намозлардан сўнгра бир товушдан жўр бўлиб ўқиш, бидъатдир. Намоздан сўнгра жамоат билан дуо қилиш ҳам, бидъатдир. Аммо ҳар бир киши ўзи ўқиса ва Қуръонни ўрганишмоқчи бўлса, яъни биттаси ўқиб бўлганидан сўнгра иккинчиси ўқишни бошласа, қолган одамлар тинглаб ўтиришса, бу – энг яхши қурбатлардан биридир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бир қавм Аллоҳнинг уйларидан бирида тўпланиб Аллоҳнинг Китобини тиловат қилиб, ўрганишса, уларга осудалик нозил бўлади ва уларни раҳмат ва фаришталар ўраб олади ҳамда Аллоҳ уларни ўз ҳузуридаги зотларга (фаришталарга) зикр қилади»– деганлар (Имом Муслим 2699; Термизий 2945; Абу Довуд 1455; Ибн Можа 225; Имом Аҳмад 2/252; Доримий 344). Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси: Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён
|


