PDF Bos ePochta
Seshanba, 09 Mart 2010 08:23

Одамларни тўплаб Қуръон ўқитиш

Савол: Бировнинг одамларни тўплаб уларни бирон мақсад учун, масалан, бирон ишини ўзгартириши муносабати билан янги ишида барака келиши умидида, Қуръон ўқишга буюриши жоизми?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 9697 – 1):

Аллоҳ таоло Қуръон Каримни тиловати билан Аллоҳга ибодат қилиниши, аҳкомларига амал қилиниши ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга мўъжиза бўлиши учун нозил қилган. Сиз тилга олган иш, Аллоҳ таоло Қуръонни машруъ қилган ишлардан эмас.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.  

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:               Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:    Абдурраззоқ Афифий

Аъзо:              Абдуллоҳ ибн Ғудайён

 

Бошқа мақолалар: