PDF Bos ePochta
Seshanba, 09 Mart 2010 08:27

Витрдан сўнг Фотиҳа сурасини кўп ўқиш

Савол: Сиз ҳурматли уламолардан қуйидаги саволимга фатво беришингизни сўрайман: Мен ҳуфтон – витр намозидан сўнгра Фотиҳа сурасини тинмай, саноғига эътибор бермай гоҳида юз марта, гоҳида ундан оз ёки кўп марта, саноғи ёки вақтини белгиламай ўқийман. Аслида, мен Қуръон Каримни ажру савобим кўпайсин дея кўп тиловат қиламан. Бундай қилишим бидъатми ёки йўқми? Мен тиловатдан сўнгра Аллоҳ таолодан тавба, мағфират ва ҳидоят сўрайман. Аллоҳ сизни Ислом ва мусулмонлар хизматига муваффақ қилсин!

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 7012):

Қуръон – Аллоҳнинг каломидир. Аллоҳ каломининг инсон каломига қиёсий фазли, Аллоҳнинг бандаларига қиёсий фазлига ўхшайди. Қуръоннинг фазилатлари улуғ бўлиб, унинг қанча эканини Аллоҳгина билади. Бироқ, банданинг бирон сура ёки оятни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хослаганидан бошқа муайян мақсад ёки вақтда тиловат қилиш жоиз эмас. Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Фотиҳа сурасини дам солишга, намозларнинг ҳар бир ракаатида ўқишга, Оятул Курсийни Аллоҳ ҳимоя қилиши учун уйқуга кетишдан илгари кўрпага ўрангач ўқишга, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини ҳам шу пайтда ўқишга хосладилар.

Шунингдек, банданинг бир сура ёки оятни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлсагина такрор-такрор ўқиши мумкин. Чунки шундагина у ўқиш ибодат бўлиб, шариат белгилаган меъёр риоя қилинган бўлади.

Шунга кўра Фотиҳа сурасини тунда витр намози ортидан саноғини тайин қилмай такрор-такрор ўқиш ҳам, бидъатдир. Чунки бундай қилиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳам, Унинг Тўғри Йўлдаги ўринбосарлари – халифаларидан ҳам ривоят қилинмаган. Тўғриси эса, тиловатда фақатгина Фотиҳа сураси ва витрдан кейинга вақтга чекланмай, Фотиҳа ва бошқа сураларни муайян сон ва муайян вақтга чекламай кўп ўқишдир. Юқорида айтиб ўтилганидек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам белилаган сон ёки замон бундан мутаснодир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:               Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:        Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

 

Бошқа мақолалар: