Маний, мазий ва вадий ўртасидаги фарқ нима?

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Барча Оламлар Робби бўлган Аллоҳга ҳамду санолар, Аллоҳнинг изни билан икки дунё саодати сари чорлаган пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга салавоту саломлар бўлсин ...

Сўнг ...

Ҳурматли меҳмонимиз, « ... » электрон унвон эгаси!

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Бизга ҳижрий 1431 йил сафар ойининг 26 куни (2010 йилнинг 10 феврали)да « ... » электрон унвони орқали: «Aссаламу алайкум хурматли хикматнури ваъди ва маъзи нима тушунтуриб берсангиз» дея юборган мактубингизни ўқидик. Бизга ишонч билдириб мактуб йўллаганингиз учун катта раҳмат (рисолангизнинг матни электрон унвонингиздан айнан кўчирилди).

Ҳурматли меҳмонимиз, саволингизнинг ожизона жавоби шундай:

Маний, мазий ва вадий ўртасидаги фарқ нима?

Савол: Маний, мазий ва вадий ўртасидаги фарқ нима?

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:

Маний билан мазий ўртасидаги фарқ шуки, маний қуюқ ва ҳидли бўлиб, шаҳват кучайган пайтда отилиб чиқади. Мазий эса шаффоф суюқлик бўлиб, унда манийнинг ҳиди бўлмайди ва отилиб чиқмайди. Шаҳват кучайганида эмас, шаҳват тўхтаганида чиқади. Инсон буни шаҳват тўхтагач ҳис қилади.

Вадий эса, сийгандан кейин чиқадиган нуқтасимон оқ рангли суюқликдир.

Айтиб ўтганларимиз, бу уч нарсанинг моҳияти ҳақида эди. Энди уларнинг ҳукмларига келсак:

Вадийнинг ҳукми ҳар жиҳатдан сийдик ҳукмига ўхшайди;

Мазийнинг ҳукми тозаланишда сийдикдан бир оз фарқлидир. Унинг нажосатлиги енгилроқ бўлиб, унга сув сепишнинг ўзи кифоядир. Яъни, мазий теккан ернинг ҳар жойига сув сепилади, бироқ, сиқилмайди ва ишқаланмайди. Бундан ташқари, гарчи тегмаган бўлса ҳам, таносил аъзосини ёрғоғи билан бирга ювилади.

Манийнинг ҳукми эса, у – пок-тоза бўлиб, унинг асари кеткизадиган даражада ювилади, холос. Маний (отилиб, лаззат билан чиқса) ғусл олишни фарз қилади. Мазий, вадий ва сийдик келиши эса, таҳорат олишни фарз қилади. 

 

Манбаъ: Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн «Фатво ва рисолалар мажмуъаси, Ғусл ҳақидаги БОБ» (савол № 169).

Азиз меҳмонимиз, юбораётган жавобимиз билан сизни қониқтира олсак бу Аллоҳнинг фазли бўлиб, хато ва камчиликлар нафсу амморамиз ва шайтондандир. Бу хато ва камчиликларимиз учун Аллоҳга сиғинамиз.

Аллоҳ барчамиздан, жумладан, Аллоҳга Аллоҳ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хоҳлаганидек ибодат қилишга ҳаракат қилаётган барча мўъминлардан рози бўлсин.

Азиз меҳмонимиз, мактубимиз сўнггида Сиз ва дўстларингизнинг www.hikmatnuri.com веб саҳифангизни такрор ва такрор зиёрат қилиб туришингиз, унинг хато ва камчиликларидан бизни огоҳ қилишингиз ва Аллоҳнинг раҳмат ва мағфиратига муҳтож бўлган бизларни эса солиҳ дуоларингизда ёд қилишни унутмаслигингизни умид қилиб қоламиз.

Вассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ.

 

                                 www.hikmatnuri.com веб саҳифаси таҳририяти