Оила ва турмуш
PDF Bos ePochta
Shanba, 12 Aprel 2008 14:39

 

 

Кўпхотинга уйлангандан кейин (эр ёки хотин тарафидан) йўл қўйилган хатолар, шаръий ҳукмнинг бекор қилинишини тақозо этмайди

Кўпхотинликнинг баъзи ҳолатларида содир бўлаётган  ихтилоф ва зулм - диний қонун-қоидаларни билмаслик, кўпхотинлик низомини нотўғри татбиқ қилиш, уни татбиқ қилишда нафсу-ҳавомизга берилиш, умуман Исломнинг соғлом таълимотларига риоя қилмаслигимиз ва гўзал ахлоқимизни йўқотиш оқибатидир.

Бу муаммо - касалликни йўқотиш ва касални даволашга муҳтождир. Бу даволаш эса, нафсларни ислоҳ қилиш, тарбиялаш, ахлоқни тузатиш ва уни ҳақиқий Ислом таълимотларига чиниқтириш билангина амалга ошади. Ҳақиқат, эзгулик ва ҳидоят йўлидан адашган инсонларнинг хатолари рўй берган бу нодир ҳолатлар сабабли, кўпхотинлик қонунини камситиш ёки уни бекор қилишга ҳаракат қилиш нотўғридир. Ҳолбуки бундай салбий ҳолатлар, битта хотини бўлган инсонлар ҳаётида ҳам рўй бермоқда!!

Кўпхотинлик низомини татбиқ қилишда хато қилган одам ёки бутун мусулмонлар, динлари зарарига эмас, балки ўзлариниг зарарига ҳужжатдирлар. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло: «Айтинг: «Етук ҳужжат фақат Аллоҳнинг ҳужжатидир» (Анъом: 149)- деган.

Унутмайликки, Ислом динида нафсу ҳавони қондириш ёки душманлар билан айни сафда юриш учун шариат билан ўзгартиш ва бекор қилиш каби ўйинлар ўйнаш асоссиздир. Чунки, диннинг мутавотир – қатъий далиллар билан келган ҳукмларини инкор этиш, Аллоҳ сақласин, Исломдан муртад бўлиш, демакдир.

Кўпхотинликни ўжар ёки мусулмонлар насли озайиши, уларни кучсизлантириш ва зино ботқоғига отишни назарда тутиб, макру-ҳийлалар қилмоқчи бўлган инсонларгина инкор этишлари мумкин. Биз буни уларнинг «пешволари» - куфр, ширк ва бутпарастлик ўлкаларида яққол кўрмоқдамиз. Кўпхотинликни инкор қилаётган ёки унда зулм ва хотинни камситиш бор деб ўйлаётган ёхуд ушбу илоҳий қонунни ёқтирмаётган инсонларнинг, мусулмонлар сафида юрсалар ҳам, муртад ва кофир эканликларида, мусулмонлар ижмоъси-қарори билан, ҳеч шубҳа йўқдир.

Биз кўпхотинлик атрофида шубҳалар отаётган, унинг салбийлиги ҳақида тинмай гапириб одамларни ундан совутаётган ва хотин кишининг туғмаслиги, мудом касаллиги каби заруратларга чеклаётган кишиларни, таъқиқланган нарсани қилиб қўйишларидан қўрқамиз. У таъқиқ – муртадликдир.

Аллоҳ таоло айтди: «Бунга сабаб уларнинг Аллоҳ нозил қилган нарсаларни (яъни, Қуръон ва ундаги ҳукмларни) ёмон кўрганларидир. Бас, (Аллоҳ) уларнинг амалларини беҳуда кетказди» (Муҳаммад: 9).

Ислом ҳукмларини татбиқ қилиш, башарий ақл учун чигал қинғирликлар ва фикрий курашлар олдида мустағкам қўрғондир. Зеро: «Иймонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!» (Моида: 50)- деб айтган Аллоҳ рост айтган. 

Кўпхотинликнинг тамойил ва шартлари бор

Кўпхотинлик низомини мусулмон зиммасига мажбурий фарз қилиб қўймаслиги ва хотин кишининг устига ўз эри тарафидан бир ёки ундан кўра кўпроқ хотин олишини қабул қилишини вожиб қилмаслиги, кўпхотинлик учун асоси хотинлар роҳатини таъминлаш ва уларни ҳар турли зарардан ҳимоялаш бўлган адолат доираси атрофида айланадиган асос, низом, шарт ва тамойиллар қилиб қўйиши;

бу ишни эркакнинг майлликларига ташламай, уни чеклаши, машаққатларни кўтариш учун адолат ва қудратни белгилаши, ўрталарини жамлаш мумкин бўлмаган хотинлргагина уйланишга рухсат бериши, бундан ташқари, рафиқалар сонини қадимги халқларда бўлгани сингари чексиз қилмай, тўрттагагина чеклаши - Аллоҳ таолонинг ҳикматидандир.

Ҳолбуки, уламолар: «Тақсимот ва итоатсизлик ҳукмларини билмаган ва унинг тақозоси билан ҳаёт кечира олмайдиган эркакларнинг қўп хотинларга уйланиши ҳаром бўлиб, агар уйланса бу дунёда нафратли, охиратда эса золимлар билан бирга бўлади»- дедилар.  

Кўпхотинликда адолат қилиш

Кўпхотинликда қалб майлликлари ва нафс истакларидан бошқа каттаю-кичик барча нарсада адолат қилиш керак.

Ейиш-ичиш, кийиниш, турар-жой ва тунашда хотинларнинг камбағал ёки бой, чиройли ёки бошқаси ўртасини айирмай адолат қилинади. Агар кўп хотин ҳаққини адо этишга ва ўрталарида адолат қилишга кўзи етмаган, ёхуд рафиқларининг фарзандаларига ҳам, уларни бошқариш ва ҳуқуқларини поймол қилмай адо этишда оғирлик ҳис этиб ўзига зулм қилишдан қўрққан одам, битта хотинга ёки никоҳида мавжуд хотинларга чекланиши керак. Аллоҳ таоло айтди: «Агар адолатсизлик қилиб қўйишдан қўрқсангиз, бас битта (хотинга уйланингиз)!» (Нисо: 3).

Бу қўрқув ё содир бўлади ёки содир бўлмайди. У – кўпхотинликни қарорлаштиришдан аввал келган ва эрнинг бошига ҳақиқатан ҳам келиши муқаррар бўлмаган нарсадир. Эътибор эса, яхши ният ва солиҳ амалга кўрадир. Аллоҳ таоло айтди: «Қанча яхшилик қилсангизлар ҳам, Аллоҳ уни билиб туради» (Нисо: 127).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: Кимнинг иккита хотини бўлса ва у улардан бирига бошқасини қўйиб мойил бўлса, қиёмат кунида бир тарафи букри бўлиб келади» (Абу Довуд ривояти, Никоҳ китоби: Хотинлар ўртасидаги тақсимот боби. Аллома Албоний (раҳимаҳуллоҳ) «Саҳиҳу Сунани Аби Довуд»да саҳиҳ деди, 2/ 400).  

Ислом дини уйланишга рағбатлантиради

Ислом дини, умуман, уйланишга рағбатлантирди ва ундан, гарчи ибодат билан шуғулланиш сабабли бўлсада, воз кечишни таъқиқлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйланишни ўз суннатларидан бири қилди, бу суннатдан юз ўгирган киши эса, Униннг умматидан эмасдир. Ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйланишдан воз кечадиган кишиларга раддия бериб: «Одамларга нима бўлди, ундай-бундай демоқдалар?! Лекин мен (кечалари) намоз ўқийман ва ухлайман, рўза ҳам тутаман ва оғзи очиқ ҳам бўламан ва хотинларга уйланаман ҳам. Ким менинг суннатимдан юз ўгирса Мендан эмасдир!!»- дедилар (Имом Муслим ривояти, Никоҳ китоби, Никоҳнинг мустаҳаблиги ҳақидаги боб).

Ҳадисдаги «хотинлар» сўзи кўплик шаклида келди ва у бир ва ундан кўпроқ хотинни ифодалайди. Бу эса кўпхотинлик, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳидоятидан эканлигини кўрсатади.

Аллоҳ таоло ҳам Ўз Китобида солиҳ бандаларини мақтади ва уларни дўстлик, ўзаро шафқат ва кўпхотинлик билан тавсифлади: «Улар: «Роббимиз, бизга жуфтларимиз ва зурриётларимиздан сурур ато эт ва бизларни тақводорлар учун етакчи қил!»- (дейдилар)» (Фурқон: 74). Шунинг учун ҳам саҳобалар (разияллоҳу анҳум), биттадан кўпроқ хотинга уйланишни афзал кўрар эдилар.  

Саид ибн Жубайр (раҳимаҳуллоҳ) айтди: Менга Абдуллоҳ ибн Аббос (разияллоҳу анҳу): «Уйландингми?»- деди. Мен: «Йўқ»- дедим. У: «Уйлан, бу умматнинг яхшироғи - хотинлари кўп бўлганидир!»- деди.

Фақиҳ саҳоба Абдуллоҳ ибн Масъуд (разияллоҳу анҳу) айтди: «Агар менинг ўн кунлик ажалим қолган, унинг охирида ўлишимни аниқ билсам ва уйланмаган бўлсам, фитналаниб қолишдан қўрқиб уйланган бўлар эдим!»- деди (Ибн Қудома (раҳимаҳуллоҳ), «Муғний», 6/ 446).  

Имом ибн Қудома Мақдисий (раҳимаҳуллоҳ) айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам, саҳобалари ҳам уйландилар ва саноғини оширдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар энг афзал ишни қиладилар. Саҳобалар афзал нарсаларни ташлаб, пасткаш нарсалар билан машғул бўлмайдилар» (Ибн Қудома Мақдисий, «Муғний», 6/ 447).

Қозий Иёз (раҳимаҳуллоҳ) айтди: «Никоҳ (уйланиш)га шаръан ва одат нуқтаи назаридан қарор қилинган. У – камолот ва эркаклик сиҳҳатининг далилидир. Кўпхотинлик билан фахрланиш ёйилган одат, у билан мақтаниш ўтмишдаги турмуш тарзи эди. Уйланиш, шариатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қолган суннатдир. Энг зоҳид саҳобалар (разияллоҳу анҳу)нинг хотинлари ва чўрилари кўп эди. Бу Алий, Ҳасан ва ибн Умар (разияллоҳу анҳум)лардан ҳикоя қилинади. («Шифо», 1/ 88).

Имом Аҳмад (раҳимаҳуллоҳ):«Мен бу замонда эркак кишининг икки, уч ёки тўртта хотинга уйланишини фикр қиламан»- деб, покликни назарда тутган эди (Ибн Абу Яъло (раҳимаҳуллоҳ): «Табақотул-Ҳанабила»).

Мен бунга шундай дейман: Ундай бўлса бизнинг фитналар ва Ер йўлдошлари асримизда нима қилиш керак?!! Аллоҳ бизга ёрдам берсин ва Унгагина таваккул қилдик!

Ҳофиз ибн Ҳажар (раҳимаҳуллоҳ) айтди: «Ислом дини Қуръон Карим ва пок суннатда келганидек, эркак кишининг биттадан кўра кўпроқ хотинга уйланишга рағбатлантиради». Ибн Касир (раҳимаҳуллоҳ) Аллоҳ таолонинг: «... икки, уч ва тўртта» (Нисо: 3) оятининг тафсирида: «Яъни, хоҳлаганингиз хотинлардан хоҳласангиз иккита, хоҳласангиз учта ва хоҳласангиз тўрттасига уйланингиз!»- деди («Фатҳул-Борий», 9/ 104). 

Кўпхотинга уйланиш ҳукми

Кўпхотинлик ҳукми ҳақида келган умумий далилларга кўра, кўпхотинга уйланиш суннат, бўлиб рухсат эмасдир. Бу уйланиш, шартларига қодир бўлган киши учун биттага уйланишдан кўра афзалроқдир. Сабаби, Алоҳ таоло кўпхотинликни пайғамбари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун танлади ва У пайғамбари учун энг афзал, энг яхши ва энг мукаммал нарсаларнигина ихтиёр этади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмонларнинг пешвоси ва имомидир. Мусулмонларнинг эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат этишлари, Ундан ўрнак олишлари ва суннатига боғланишлари вожибдир. Хотинларни суюш эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатидандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Менга Дунёдан хотинлар, хушбўй нарсалар севимли қилиб кўрсатилди ва намоз қувончим қилинди»- дедилар (Насоий ривояти, «Хотинлар билан муошарат китоби, Хотинларни суюш ҳақидаги боб». Аллома Албонмй бу ҳадисни «Саҳиҳу Сунанин-Насоий»да саҳиҳ, деди: 3/ 827).

Маълумки, эркакнинг жисмоний тузилиши аёлникига қараганда соғломроқ ва кучлироқдир. Чунки у, на ҳайз кўради, на ҳомиладор бўлади, на туғади ва на эмизади. Шунинг учун ҳам эркак гарчи ёши қариган, ҳатто ўлимига яқин қолган бўлса ҳам, ўзининг қуввати, жўшиб туриши, мудом жинсий қовушмага қодирлиги, хотинларга рағбати билан аёл кишига усутун туради. Шунинг учун ҳам, баъзи эркакларнинг кучли жинсий майилликлари ва хотинларга ўта қаттиқ рағбатлари борки, уларнинг бу рағбатини битта хотиннинг қондириши мумкин бўлмай қолади. Хусусан, эркак кишини жинсий қондиришга монеълик қилган ҳайз келиши, ҳомиладорлик, нифос-туғруқдан кейинги қон келиши, (бирон бир) касаллик ёки қовушишга монеъ бўлган бошқа ҳолатларда.

Демак, эркаклар учун бошқа шаръий ва тўғри йўл бўлиши зарур. Бундан ташқари, хотин кишининг жинсий алоқага бўлган рағбати эркакникига қараганда оз ва хотин кишилар эркакларга қараганда анчагина уятчандирлар. Талайгина хотинлар кўп жинсий алоқа қилишга тоқат қила олмайдилар, эркак кучини ўзларида сингдира олмай, хусусан, ёшлари қаригани сайин, безадилар.

Маълумки, бир неча ўйнаши бўлиши эркак кишига нисбатан бир неча хотини бўлишидан кўра моддий ва маънавий тарафдан енгилроқдир. Чунки ўйнаш ўз масъулиятини ўзи кўтаради!! Бундай пайтда Аллоҳдан қўрқадиган, Аллоҳ таоло барча ишларида нигоҳбон эканини яхши билган мусулмон нима қилсин? У, ҳаёти давомида сиқилиш, қийналиш ичида ёки икки олов ўртасида қолади! Аллоҳнинг Ўзи ёрдам берсин!

Аллоҳ таоло фитрат қилиб қўйган эркакнинг жинсий қуввати, гоҳида инсонни мағлуб қилади. Бу қувватни яратган Аллоҳ, унинг ором оладиган жойини ҳам жуда яхши билади. Кўпхотинликка рухсат беришда бу рағбатни тизгинлаш, Аллоҳ рухсат берган йўллардагина ишлатиш, эркакнинг манфаатини рўёбга чиқариш ва уни иффат ва тўғри йўлга солиш мумкин бўлади. Аллоҳнинг динига амал қилмаган эркакка Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни қилиши олдида ҳеч нарса монеълик қила олмайди. У хотинларга шаръий бўлмаган йўллар билан яқинлик қилади. Бу – икки ҳолат ўртасидаги фарқдир.. Аллоҳнинг Ўзи ёрдамчи бўлсин!

Бундан ташқари, эркак вужудининг бир парчаси бўлган жинсий майиллигига шаръий йўллар билан ёндошса нима қилибди? Бу – Аллоҳнинг бандаларига берган неъмати ва Исломнинг рухсати-ку?! Аллоҳ таоло айтди: « Айтинг. (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Аллоҳ бандалари учун чиқарган безак (либосларни) ва ҳалол-пок ризқларни ким ҳаром қилди?!» (Аъроф: 32).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ўзимдан кейин эркакларга хотинлардан кўра зарарлироқ фитнани қодирмадим»- дедилар (Имом Бухорий ривояти, «Никоҳ ҳақидаги китоб: Хотинлар шумлигидан сақланиш ҳақидаги боб»).

Ҳофиз ибн Ҳажар (раҳимаҳуллоҳ) айтди: «Хотинлар билан фитналананиш – бошқалар билан фитналанишдан кўра оғирроқдир. Бунга Аллоҳ таолонинг: «Одамларга аёллар, ... истак-хоҳишларга кўнгил қўйиш чиройли қилинди» (Оли Имрон: 14) ояти далил бўла олади. Аллоҳ таоло (хотинлар, болалар, туганмас олтин-кумуш бойликлар, (қиммат) баҳоли отлар, чорва ва экин-тикинлар каби) нарсаларни кўнгил қўйиш истаги қилиб қўйди ва аёлларни бу маънода асос эканликларига ишорат ўлароқ, бу нарсаларнинг энг бошида зикр қилди» («Фатҳул-Борий», 9/ 41).

Демак, Аллоҳ таоло бизга кўпхотинлик рухсатини берибди, нега энди фитна оловида ўзимизни қовурайлик?! (Фиқҳий) усул (қоида)ларда ҳам: «Фарз у билан тугалланадиган нарса ҳам – фарздир» деган қоида (усул) бордир. Шунинг учун ҳам, фитнага тушишидан сақланиш фарздир ва ўзини фитнадан саломат сақлай олмаган одам учун кўпхотинга уйланиш фарз бўлади.

Биз шуни айтамиз: Биз умуман яҳудий ва христиан бўлган кофирлар ва уларга эргашган халқларга хилоф ишларни қилиш ва (турмуш тарзида) уларга ўхшамасликка буюрилганмиз. Кўпхотинга уйланмаслик бугунги кунда кофирларниг турмуш тарзи ва аломатларига айланди. Балки улар Исломга қарши кўпхотинлик тарафидан ҳужум қилмоқдалар. Шунинг учун ҳам, биз мусулмонлар кўпхотинга уйланиш низомини ёш авлод қалбига, ҳақиқий Ислом билан улғайишлари учун, ўрнатишимиз керак.

Ҳаким Аллоҳ ишора қилган кўпхотинлик сирларидан бири, у - бойлик ва давлатмандлик, яхшилик ва баракани жалб қилиш, ризқни топиш омилларидан биридир. Бу иймон, билим ва тажриба соҳибларига сир эмасдир. Аллоҳ таоло айтди: «Аллоҳ сизлар учун ўзларингиздан жуфтлар яратиб, жуфтларингиздан сизлар учун болалар, набиралар пайдо қилди ва сизларни ҳалол-пок ризқлардан баҳраманд этди» (Наҳл: 72).

Оиша (разияллоҳу анҳо) айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Хотинларга уйланинглар, чунки улар сизларга бойликларни олиб келишади»- дедилар (Ҳоким, «Никоҳ китоби, “Аёлларга уйланинглар улар сизларга бойлик олиб келади” боби. Ҳайсамий «Мажмаъ» китобида санад кишиларини ишончли, деди: 4/ 255). Ушбу ҳадисда Аллоҳ таолонинг: «Ўз ораларингиздаги тул-беваларни ҳамда қул ва чўриларингизнинг яхшиларини уйлантиринглар. Агар улар камбағал бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазлу-карами билан бой-беҳожат қилади. Аллоҳ (фазлу-карами) кенг, билгувчидир» (Нур: 32) оятига ишора бордир.

Фақиҳ саҳоба (Абдуллоҳ) ибн Масъуд (разияллоҳу анҳу) айтди: «Беҳожатликни уйланишда изланглар. Аллоҳ таоло: «Агар улар камбағал бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазлу-карами билан бой-беҳожат қилади» (Нур: 32), демоқда» (Табарий тафсири, 19/ 166).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам кўпхотинга уйланиш билан иффатни қасд қилган кишига Аллоҳнинг мададидан башорат бердилар: «Уч кишига мадад қилиш Аллоҳнинг зиммасидаги ҳақдир: Покланишни қасд қилган куёв, тўловни қасд қилган мукотаб ва Аллоҳ йўлида жанг қилаётган ғозий» (Имом Аҳмад ривояти, 2/ 251. Насоий, ибн Можжа ривоятлари, аллома Албоний бу ҳадисни «саҳиҳ», деган)

(Мукотаб – ҳожаси билан ўз ҳурриятини сотиб олиш учун шартнома тузган қул).

Шуларга биноан айтамиз:Аллоҳ таоло бандаларининг бу дунёдаги манфаатлари нимада эканини жуда яхши билади ва шунинг учун ҳам кўпхотинга уйланишга рухсат берган:

-      хотиннинг эрдан маҳрум бўлмаслик манфаати;

-      эркакнинг ўз манфаатларидан маҳрум бўлмаслик манфаати;

-      умматнинг наслини кўпайишидаги манфаати.

Бу – (барча нарсадан) Хабардор, Ҳаким, (бандаларига) Меҳрибон, Раҳмли Зот тарафидан қурилган қонундир. Уни Аллоҳ кўзини куфр ёки мунофиқлик ёки ўжарлик билан кўр қилган кимсаларгина қоралашлари мумкин!!

(Аллоҳ таоло айтди):«Айтинг (эй Муҳаммад), сизлар яхшироқ биласизларми ёки Аллоҳми?!!» (Бақара: 140);

«Сизлар Аллоҳга динингларни (иймонларингни ҳақиқий эканлигини) билдирмоқчимисизлар?!» (Ҳужурот: 16);

«(Ахир) яратган зот (Ўзи йўқдан бор қилган нарсаларни) билмасми?! У меҳрибон ва (ҳар нарсадан) хабардор зотдир» (Мулк: 14);

«Бас, бирон эслатма-ибрат олгувчи борми?!» (Қамар: 15). 

Кўпхотинлик ҳақида ёзилган асарлар

Кўпхотинлик ҳақида талайгина асарлар ёзилган, алҳамдулиллаҳ. Биз улардан айримларини қуйида эслатиб ўтмоқчимиз:

Шайх Атийя Муҳаммад Солим, «Тааддудуз-завжаат» (Кўпхотинлик).

Шайх Абдуллоҳ Носиҳ Алвон, «Тааддудуз-завжаат» (Кўпхотинлик).

Доктор Абдунносир Аттор, «Тааддудуз-завжаат» (Кўпхотинлик).

Шайх Иброҳим ибн Муҳаммад Зубайъий, «Тааддудуз-завжаат» (Кўпхотинлик).

Доктор Аҳмад Алий Тоҳа Раммон, «Тааддудуз-завжаат» (Кўпхотинлик).

Шайх Иброҳим Муҳаммад Жамал, «Тааддудуз-завжаат» (Кўпхотинлик).

Доктор Муҳаммад Мисфир Заҳроний, «ал-Ислам ва Тааддудуз-завжаат» (Ислом ва кўпхотинлик).

Шайх Мустфо Адавий, «Фиқҳу тааддудиз-завжаат» (Кўпхотинлик фиқҳи).

Хошеъ Ҳаққий, «Тааддудуз-завжаат ам тааддудул-ашиқот?!» (Кўпхотинликми ёки кўп ўйнашликми?!).

Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Тайёр, «ал-Адлу фит-тааддут» (Кўпхотинликдаги адолат).

Ҳошим Рифоъий, «ал-Калимаат фий баяни маҳасини тааддудиз-завжаати» (Кўпхотинлик манфаатлари ҳақида икки оғиз сўз).

Муҳйиддин Абдулҳамид, «Қолув ва қулна ан тааддудиз-завжаат» (Кўпхотинлик ҳақидаги эркак ва хотинлар сўзи).

Имодуддин Ҳусайн, «Завжатун ваҳидатун ла такфий» (Битта хотин етаурли эмас).

Аҳмад Ҳусайн, «Лимаза ал-ҳужуму ала тааддудиз-завжаат?» (Нега кўпотинлкка ҳужум қилинмоқда?).

Аҳмад Ҳусайн, «ал-Ҳикмату вал-бараҳийн фий тааддуди завжатир-Расул» (Пайғамбарнинг кўпхотинга уйланишидаги ҳикмат ва ҳужжатлар).

Бунайдир Ҳайсуний, «Даъват ила тааддудиз-завжаат» (Кўпхотинликка чақириқ).

Холид Журайсий, «Фазлу тааддудиз-завжаат» (Кўпхотинлик фазилатлари).

Холид Журайсий, «Лимаза тааддудуз-завжаат» (Нега кўпхотинлик?). 

Холид Журайсий, «Кайфа тузаввижу аанисан» (Ўтириб қолган қизни турмушга бериш йўли).

Ғолия Жаҳдарий, «Наам, тааддудуз-завжаатнеъмаҳ!» (Ҳа, кўпхотинлик неъматдир!).

Раъд Ҳиялий, «Тааддудуз-завжаат фил-Ислам: кайфа? Ва лимаза?» (Исломдаги кўпхотинлик: нега ва нима учун?).

Муҳаммад Совваф, «Завжаатун-набиййи соллаллоҳу алайҳи ва саллам ат-тоҳирот ва ҳикмату тааддудиҳинн» (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг афифа рафиқалари ва уларнинг кўпсонли бўлишларининг ҳикмати).

Абдулкарим Зийдон, «Рудудун ала шубуҳаат ҳавла тааддудиз-завжаат» (Кўпхотинлик ҳақидаги шубҳаларга жавоблар).

Эҳсон Утайбий, «Аҳкамут-тааддуди фий завъил-Китаби вас-суннаҳ» (Қуръон ва суннат соясида кўпхотинлик аҳкомлари).

Абдулкарим ибн Абдулмуҳсин Туркий, «Ли кай янжаҳа таддудуз-завжаат» (Кўпхотинлик муваффақиятли бўлиши учун).

Бу ва бунга ўхшаш мустақил ёки маржеъ-манбаъ бўлган китоблар ичидаги рисолалар кўпдир. Аллоҳ муваффақиятга эриштирувчи ва тўғри йўлга йўлловчи Зотдир.    

Ҳижрий 1429 йил, 5 рабиъул-охир   /    Мелодий 2008 йил, 12 апрель

 

 

      

 

 
PDF Bos ePochta
Payshanba, 10 Aprel 2008 21:30

 

 

Кўпхотинликка бир нигоҳ 

 

Муаллиф: Шайх Абдуллоҳ ибн Абдулҳамид Оли Исмоил

Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий 

 

 

 

  

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм 

Аллоҳ таборака ва таоло Ўзининг Азиз Китобида мангу жаннат боғларидаги мўъминларни жуфтлари билан тавсифлаб шундай деган:

«Уларнинг жаннатда пок жуфтлари бор ва у ерда мангу қоладилар» (Бақара: 25);

«Шундай қилиб Биз уларни ҳур айнларга уйлантириб қўйдик» (Духон: 54);

«У (жаннат)ларда шундай кўзларини (бегона эркакларга қарашдан) тийгувчи (қиз)лар борки, уларга (жаннат аҳлидан) илгари на бир инс ва на бир жин тегингандир. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?! Улар (софлик ва оқликда) гўёки ёқут ва маржондирлар» (ар-Раҳмон: 56-58);

«У (жаннат)ларда хушхулқ ва гўзал юзли (аёл)лар бордир. Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?! (Улар) чодирларда асралган ҳурлардир» (ар-Раҳмон: 70-72).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«Жаннатга кирган биринчи гуруҳ тўлин ойли кундаги Ой суратида киради. Уларнинг ортидагилар эса ўта ёруғ юлдуз суратида, ўрталарида келишмовчилик ва нафрат бўлмай кириб келадилар. Уларнинг ҳар бирининг иккитадан жуфти бўлади. У жуфтларнинг гўзаллиги шунчаки, ҳар бирининг болдирларидаги иликлари мускуллари остидан кўриниб туради. У (жаннатга кирган)лар эртаю-кеч тасбеҳ айтадилар, на касал бўладилар ва на балғам ва на тупук тупурадилар. Уларнинг идишлари тиллою-кумуш, тароқлари олтин, оташдонларининг ёнилғиси – (хушбўй) уд, терлари эса мушкдан бўлади» (Имом Бухорий ривояти, Яралишнинг бошланиши ҳақидаги китоб: Жаннат сифатлари ва унинг яралган экани ҳақидаги боб);

«(Жаннатдаги) чодирнинг баландлиги ўттиз мил бўлиб, ғовак инжудан қилинган. Унинг ҳар бурчагида мўъминнинг ҳеч ким кўра олмайдиган рафиқаси бордир» (Имом Бухорий ривояти, Яралишнинг бошланиши ҳақидаги китоб: Жаннатсифатлари ва унинг яралган экани ҳақидаги боб);

Бошқа бир ривоятда: «Мўъминнинг у бурчакларда рафиқалари бор», бошқасида: «унинг ҳар бир бурчагида мўъминнинг рафиқаси бор» яна бошқасида: «Мўъмин улар (ўртасида) айланади», дейилган (Имом Муслим ривояти: Жаннат, жаннат неъматлари ва аҳли ҳақидаги китоб, Жаннат чодирлари ва жаннатда мўъминга берилган рафиқалар ҳақидаги боб).

Абу Ҳурайра (разияллоҳу анҳу) айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: Ё Расулуллоҳ, жаннатда хотинларимиз билан қовуша оламизми?- дейилганида: «Бир киши у кунда юзта бокира билан қовушади»- дедилар (Аллома Албоний, Саҳиҳ ҳадислар силсиласи, 367). 

Жаннатдаги кўпхотинлик

Мазкур оят ва ҳадислар жаннатда эркакларнинг кўплаб хотинлари бўлишига далолат қилмоқда. Бу эса «кўпхотинлик» Аллоҳ таоло яратган ва Ер юзини мерос қилиб берган кунидан буён Одам фарзандларининг фитрат-яралиши эканига яққол ҳужжатдир. 

Кўпхотинлик пайғамбарлар шариатидандир

Кўпхотинлик – Одам алайҳиссаломдан то Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламгача давом этган дин ва шариатлар қарор қилган, рағбатлантирган ишдир.

Кўпхотинлик – пайғамбар ва расуллар –уларга Аллоҳнинг салавот ва саломлари бўлсин- осоридир.

Ҳатто баъзи дунёдаги баъзи халқлар кўпхотинликда муболаға қилдилар ва улардан бири чўрилардан ташқари юзта хотинга уйланди. Охири Ер юзида зулму истибдод кучайган, фасод ва жаҳолат томир отганидан сўнг чексиз мутлақлик шаклини олган бундай одатларни чеклайдиган мўътадил, адолатли ва ҳақ дин – Ислом келди ва аёл устига ёпирилган зулмни йўқотди, талон-тарож қилинган ҳуқуқини қайтариб берди.

Бас, Исломнинг кўпхотинликни тартиблар экан ўз фазилати бордир. 

Исломдаги кўпхотинлик

Ислом дини бир эркакнинг бирдан ортиқ хитинга уйланишга рухсат берди ва бунга рағбатлантирди.

Аллоҳ таоло айтди: «Сизлар учун никоҳи ҳалол бўлган аёлларга иккита, учта, тўрттадан уйланаверинглар. Энди агар адолат қила олмасликдан қўрқсангиз, бир аёлга ёки қўл остингиздаги чўри билан (уйланингиз). Мана шу жабру зулмга ўтиб кетмаслигингизга яқинроқ ишдир» (Нисо: 3).

Қуръон таржимони - Абдуллоҳ ибн Аббос (разияллоҳу анҳу): «Бу мақом – лутф ва рухсат мақомидир. Агар тўрттадан кўпроққа уйланиш жоиз бўлса эди, албатта (Аллоҳ таоло) зикр қилган бўлар эди»- деди (Ҳофиз ибн Касир тафсири).

Ҳофиз ибн Ҳажар (раҳимаҳуллоҳ) ушбу оят ҳақида: «Бу далил қилиш сабаби – талабни ифодалаган буйруқ шаклида бўлиб, энг паст даражаси мустаҳабдир. Шунинг учун ҳам унинг тарғиблиги собит бўлмоқда»- деди (Фатҳул-Борий, 9/104).

Шайх аллома Аҳмад Шокир (раҳимаҳуллоҳ) айтди: «Қуръон кўпхотинликнинг ҳалол эканини очиқ баён қилди. Балки, уни, асли фарзни ифодалаган буйруқ феъли билан ҳалол қилди. ... Қуръон бу оятда адолатни шариатга эмас, шахснинг ўзига шарт қилди. Бу билан шариат ва ҳукм остига кирмайдиган балки мукаллаф шахснинг ўзигагина қайтадиган шартни назарда тутмоқдаман.

Аллоҳ таоло буйруқ феъли билан эркак кишининг ўзи ёқтирган хотин-қизларга уйланишига рухсат берди» (Умдатут-тафсир, 3/103).               

Шайх аллома Муҳаммад Амин Шанқитий (раҳимаҳуллоҳ) айтди: «Кўпхотинликни тўрттагача рухсатли қилиб қўйиш – Қуръон кўрсатган энг тўғри йўлдир. ... Биз оқил инсонларгина тушуна оладиган баъзи ўринларда кўпхотинликка рухсат бериш - энг адолатли ва тўғри йўл эканида ҳеч шубҳа қилмаймиз» (Азваул-Баён, 3/277).

Ислом Уммати ҳам сўз ва амалда кўпхотинликнинг шартлари ва маълум тамойиллари билангина қодир бўлган кишилар учун ҳалол эканига қарор қилган. Саҳобаларнинг ҳеч биридан бунга хилоф бўлган ҳукмлар келмаган. Кўпхотинликка энг ёрқин далил – башарият муаллими Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдир.

Муайян ҳикматлар учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир неча хотинга уйландилар. Вафот этганларида эса тўққизта рафиқалари бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам наслнинг кўпайишига рағбатлантирдилар ва: «Фарзанд кўрадиган ва эрини суядиган аёлларга уйланинглар! Чунки Мен қиёмат кунида умматлар ичида кўплигингиз билан фахрланаман!»- дедилар. (Абу Довуд ривояти, Никоҳ китоби: Туғмас хотинларга уйланишдан қайтариш ҳақидаги боб. Аллома Албоний ушбу ҳадисни «Саҳиҳу Сунани Аби Довуд» (2/386) китобида саҳиҳ деди).

Кўпхотинлик – насл кўпайишининг асосий омилларидан бири эканида ҳеч шубҳа йўқдир. Чунки Умматнинг манфаати - мусулмонларнинг ватани, молу-мулки, жони ва муқаддас нарсаларини ҳимоя қилиш учун душманлари қаршисида туриш учун наслни кўпайтиришдадир. Бунга қўшимча ўлароқ уларнинг кўпайиши, бошқа халқлар ичидаги салобати ва ўрни учун ҳам ўта зарурдир. Чунки Уммат учун ўрнак бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам бунга буюрилган эдилар. Аллоҳ таоло айтди: «(Эй мўминлар), сизлар учун — Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг пайғамбари (иймон-эътиқоди ва хулқи атвори)да гўзал ибрат бордир» (Аҳзоб: 21).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга саҳобалар ва уларга яхшилик билан эргашганлар кўпхотинликда эргашдилар. Бу, улар ичида кенг ёйилган эди. Шунинг учун ҳам, уларда бир хотиннинг эрининг бошқа хотинга уйланиши сабабли озорланиш ҳодисаси содир бўлмади.

Одамлар бунга яқин даврга қадар ўтган асрлар давомида амал қилиб келдилар. Охири одамлар ҳаётида инсонлар тарафидан тузилган тузум ва қонунларда шаклланган ёмонликлар кўпайиб кетди. Шундан кейингина кўпхотинлик ҳақида хато тушунчалар пайдо бўлди. Ислом душманлари на урф, на шариат, на соғлом дид ва на тўғри фитратни риоя қилмай, тубан оммавий ахборот воситаларини қўллаб, Исломни ичкаридан вайрон қила бошладилар. Оғули филмлар, театрлар, ойнаижаҳон ва кинотеатрлардаги филмлар ва бошқа воситалар Исломга зарба бериш учун келдилар. Кейин эса Ер куррасини кичик қишлоқчага айлантириб, илгари ҳеч кўрилмаган шаклга олиб келган, Ислом Умматини кемириб, қалблардаги эътиқодни заифлаштирган йўлдош ва халқаро каналлар даври бошланди. Исломнинг соғлом ҳукмлари ва таълимотларидан бехабар бўлиш хотин киши: «Устимга бошқа хотинни олишидан илгари эримнинг ўлишини орзу қиламан!» дейиш даражасига етиб борди!!

Ислом душманлари ва уларнинг гардишида айланаётганлар одамларни: «Кўпхотинлик – хотин кишига зулм ва уни эркаклар тарафидан шаҳватларини қондириш ва қовушишлари учун эксплуатация қилишдир!» ёки «Кўпхотинлик – хотин кишининг туғмаслиги ёхуд касаллигига ўхшаш умидсиз ҳолатлар учунгинадир!»- деб чалғитишни кўзда тутган ҳаракатларида оз бўлсада мақсадларига эришдилар. Натижада, кўпхотинлик одамлар ўртасида нодир кўринадиган бўлиб қолди. Агар бирон киши бирдан ортиқ хотинга уйланмоқчи бўлса, жамиятнинг турли қатламларидаги инсонлар тарафидан туҳмат бармоқлари билан кўрсатила бошлади. Уларнинг айримлари маишатпарастлик дея туҳмат қилса, айримлари меъёрдан ортган шаҳватпарастлик деб, бошқалари эса кўпхотинликдан узоқ бўлиш учун насиҳатлар қилмоқда. Бу - уларнинг низом қурган ва шариат юборган Аллоҳга бўлган ишончларининг йўқлиги, муаззам динларининг аҳкомларига бўлган иймоннинг заифлик ифодасидир.

Аллоҳ таоло айтди: «Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Иймонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!» (Моида: 50).

Биз у одамларга жавоб ўлароқ шундай деймиз ва савол берамиз: Айтингларчи, кўпхотинликка ким рухсат берган: Холиқ (Яратувчи)ми ёки махлуқ (яралган)ми?Бандаларга ким меҳрибонроқ: Яратувчи Маъбудми ёки яралган бандами?

Махлуқларни яратган Аллоҳ – Хабардор Ҳаким, бандаларига меҳрибон, махлуқларининг сирларини яхши билган Зотдир. У, махлуқлари учун махлуқларининг манфаати ва эзгулиги мужассам бўлган нарсаларнигина шариат қилиб жорий қилган. У, ҳайратомуз ҳикматлар, олий ва юксак ғоялар учун, шаръий асослар доирасидагина кўпхотинликка рухсат берди. Агар биз Аллоҳга яратувчи Робб, адолатли ҳаким Раззоқ дея иймон келтирар эканмиз, нега энди эътироз қилаяпмиз?! Ҳеч бир кишининг кўпхотинликка қарши чиқишга ҳаққи йўқдир!! Чунки бу – Холиқ жалла жалолуҳга қарши чиқиш, демакдир.

Аллоҳ таоло айтди: «У (Аллоҳ) Ўзи қиладиган бирон нарса ҳақида масъул бўлмас, улар (яъни бандалар эса қиладиган ҳар бир иш-амаллари хусусида) масъул бўлурлар» (Анбиё: 23).

Кўпхотинликнинг ҳам, гарчи қосир ақлларимиз тушуниб ета олмасада, бошқа шариат ҳукмларининг ҳикмати каби, кўп яхшиликлари бор. Масалан, талоқ шаръан жоиздир. Чунки эр-хотин ўртаси бузилиб, турмуш оғирлашса талоқ низомидаги ечим, бундай ҳолатдаги бандалар учун Аллоҳнинг раҳмати бўлиб келади. Инчунун, кўпхотинликнинг шариатдан экани, Исломнинг гўзалликлари ва доно ҳукмларидандир. Зотан, Исломнинг ҳар нарсаси яхшилик ва бутун башарият, хусусан мусулмонлар манфаати учундир. Ислом умумий ва хусусий манфаатларга мосдир.

Аллоҳ таоло айтди: «Иймонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!» (Моида: 50).

Шариатнинг ҳикматини махлуқлар Яратувчиси, Хабардор Ҳаким Олим бўлган Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмас. Чунки бизга шариатнинг манфаатлари гоҳо кўринса, гоҳо ҳеч кўринмайди. Шариатнинг барча ҳукмлари шундайдир. Чунки Аллоҳ таоло ҳеч бир ҳукмни абас шариат қилмаган. Шунинг учун ҳам мусулмон одам Роббиси азза ва жалланинг амрига тўкис итоат этиши фарздир.

Аллоҳ таоло айтди: «Аллоҳ ва Унинг пайғамбари бир ишни ҳукм қилган — буюрган вақтида бирон мўмин ва мўмина учун (Аллоҳни ҳукмини қўшиб) ўз ишларидан ихтиёр қилиш жоиз эмасдир. Ким Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига осий бўлса, бас у очиқ йўлдан озиш билан йўлдан озибди» (Аҳзоб: 36).

Бундан ташқари кўпхотинлик низомини Ислом Уммати ўтган ўн тўрт аср давомида ижро қилиб келди. Кўпхотинлик Ислом Умматига куч, қудрат, иззат ва салтанатни мерос қилган бўлса, унга қарши чиқиш хорлик, ор ва душманларга қарамликни олиб келди. Уммат воқеълиги бунга ёрқин далилдир. Аллоҳ бизга ёрдам берсин!

Кўпхотинлик низомига қарши чиқаётганлардан: «Бунинг ўрнига қандай бадал бор?!»- деб сўраймиз. Улар: «Ишқ, муайян сонга чекланмаган ношаръий алоқалар»- деб жавоб берадилар. Зеро тараққиётни гумон қилган ва кўпхотинликни: «Хотин кишини хўрлаш ва унга зулм қилиш» деб ҳисоблаган давлатлар, эркак кишига зино ва бесоқолбозлик йўли билан ўзи хоҳлаган сондаги хотин (ва киши)лар билан алоқа қилишга рухсат беради. Ҳаттоки ишқ ва зино, уларнинг тушунчаларида турмуш ва бокираликдан кўра яхшироқ бўлиб қолди!

Улар Исломнинг хотин-қизлар учун берган ўрнини ё ҳақиқатан билмайдилар ёки ўзларини билмасликка солмоқдалар. Ҳолбуки Ислом, аёл кишининг мартабасини кўтарди, ҳурматини ҳимоя қилиб, унинг устидаги ҳар турли зулмни олиб ташлади. Қандай олмасин? Ахир у - она, сингил, қиз, хола, амма-ку!! У – жамиятнинг ярми-ку!! Йў-ў-қ! У – жамиятнинг бутунидир. Чунки у, жамиятнинг биринчи парчасини ҳам туғади. Кўпхотинлик хотин киши учун зулм эканини қандай ақлга сиғдирилади?! Ҳолбуки буни шариат қилган Аллоҳ таоло, ҳадис қудсийда шундай дейди: «Эй бандаларим! Мен ўзимга зулм қилишни ҳаром қилдим ва ўрталаринигзда ҳам зулм қилишингизни ҳаром қилдим. Бас, бир-бирингизга зулм қилмангиз!» (Имом Муслим ривояти, Эзгулик, намоз ва одоблар китоби, Зулмни ҳаром қилиш ҳақидаги боб).  

Аслида кўпхотинлик Ислом динида табиий амр бўлиб, унинг шариатдан эканини исботлаш учун далилга эҳтиёж йўқдир. У – Аллоҳнинг амридир ва биз у ҳақида мунозара қилмаймиз, балки итоат этишимиз фарздир. Зеро мусулмон одам, Ислом дини кўпхотинликни ҳаёт шартлари имконият берган манфаатлар учунгина рухсат бергани ва уни ҳаётнинг муаммо ва эҳтиёжлари учун ечим қилиб қўйганини ҳамда кўпхотинликни одам фарзандининг ҳолатлари ва истаклари учун салоҳиятли бўладиган нарсаларни яхши билган Аллоҳгина шаръий қилиб, етук ҳикмат ва эришиладиган фойдалар учун рухсат бергани ва Аллоҳ тарафидан бандаларига зулм содир бўлмаслигини, жуда яхши билади.

Аллоҳ таоло айтди: «(Ахир) яратган Зот (Ўзи йўқдан бор қилган нарсаларни) билмасми?! У меҳрибон ва (ҳар нарсадан) хабардор зотдир» (Мулк: 14).

Кўпхотинлик низоми – нуқсонлардан холи бўлмаган, ёмонлиги ҳам, яхшилиги ҳам бўлган инсон қурилмаси эмас. Балки у - ҳеч ерида ноҳақлиги бўлмаган, мустаҳкам илоҳий низомдир.

Аллоҳ таоло айтди: «Алиф, Лом, Ро. (Ушбу Китоб) сизлар фақат Аллоҳгагина ибодат қилишингиз учун, ҳикмат соҳиби ва (ҳамма нарсадан) хабардор зот — Аллоҳ томонидан оятлари бузилмайдиган мустаҳкам ва муфассал қилинган бир Китобдир» (Ҳуд: 1).  

Кўпхотинга уйлангандан кейин (эр ёки хотин тарафидан) йўл қўйилган хатолар, шаръий ҳукмнинг бекор қилинишини тақозо этмайди

Кўпхотинликнинг баъзи ҳолатларида содир бўлаётган  ихтилоф ва зулм - диний қонун-қоидаларни билмаслик, кўпхотинлик низомини нотўғри татбиқ қилиш, уни татбиқ қилишда нафсу-ҳавомизга берилиш, умуман, Исломнинг соғлом таълимотларига риоя қилмаслигимиз ва гўзал ахлоқимизни йўқотиш оқибатидир. Бу муаммо касалликни йўқотиш ва касални даволашга муҳтождир. Бу даволаш эса нафсларни ислоҳ қилиш, тарбиялаш, ахлоқни тузатиш ва уни ҳақиқий Ислом таълимотларига чиниқтириш билангина амалга ошади. Ҳақиқат, эзгулик ва ҳидоят йўлидан адашган инсонларнинг хатолари рўй берган бу нодир ҳолатлар сабабли, кўпхотинлик қонунини камситиш ёки уни бекор қилишга ҳаракат қилиш нотўғридир. Ҳолбуки бундай салбий ҳолатлар, битта хотини бўлган инсонлар ҳаётида ҳам рўй бермоқда!!

Кўпхотинлик низомини татбиқ қилишда хато қилган одам ёки бутун мусулмонлар, динлари зарарига эмас, балки ўзлариниг зарарига ҳужжатдирлар.

Аллоҳ таоло: «Айтинг: «Етук ҳужжат фақат Аллоҳнинг ҳужжатидир» (Анъом: 149).

Унутмайликки, Ислом динида нафсу ҳавони қондириш ёки душманлар билан айни сафда юриш учун шариатни ўзгартиш ва бекор қилиш каби ўйинлар ўйнаш асоси йўқдир. Чунки диннинг мутавотир – қатъий далиллар билан келган ҳукмларини инкор этиш, Аллоҳ сақласин, Исломдан муртад бўлиш, демакдир.

Кўпхотинликни ўжар ёки мусулмонлар насли озайиши, уларни кучсизлантириш ва зино ботқоғига отишни назарда тутиб, макру-ҳийлалар қилмоқчи бўлган инсонларгина инкор этишлари мумкин. Биз буни уларнинг «пешволари» - куфр, ширк ва бутпарастлик ўлкаларида яққол кўрмоқдамиз. Кўпхотинликни инкор қилаётган ёки унда зулм ва хотинни камситиш бор деб ўйлаётган ёхуд ушбу илоҳий қонунни ёқтирмаётган инсонларнинг, мусулмонлар сафида юрсалар ҳам, муртад ва кофир эканликларида, мусулмонлар ижмоъси-қарори билан, ҳеч шубҳа йўқдир.

Биз кўпхотинлик атрофида шубҳалар отаётган, унинг салбийлиги ҳақида тинмай гапириб одамларни ундан совутаётган ва хотин кишининг туғмаслиги, мудом касаллиги каби заруратларга чеклаётган кишиларни таъқиқланган нарсани қилиб қўйишларидан қўрқамиз. У тааъқиқ – муртадликдир.

Аллоҳ таоло айтди: «Бунга сабаб уларнинг Аллоҳ нозил қилган нарсаларни (яъни, Қуръон ва ундаги ҳукмларни) ёмон кўрганларидир. Бас, (Аллоҳ) уларнинг амалларини беҳуда кетказди» (Муҳаммад: 9).

Ислом ҳукмларини татбиқ қилиш башарий ақл учун чигал қинғирликлар ва фикрий курашлар олдида мустағкам қўрғондир. Аллоҳ таоло: «Иймонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!» (Моида: 50)- деб айтган Аллоҳ рост айтган.